1-жадвал.
Марказий банкнинг мажбурий захира талаблари.(фоизда)
Амал қилиш муддати
|
Юридик шахсларнинг
талаб қилиб олингунча ва 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатли депозитлари учун
|
Юридик шахсларнинг муддати
1 йилдан 3 йилгача бўлган муддатли депозитлари учун
|
Юридик шахсларнинг
3 йилдан ортиқ муддатли депозитлари учун
|
Юридик шахсларнинг чет эл валютасидаги депозитлари учун
|
1994 йил 1 майдан
|
30
|
|
10
|
30
|
1995 йил 1 январдан
|
25
|
|
10
|
25
|
1996 йил 1 июлдан
|
25
|
|
10
|
|
1997 йил 1 декабрдан
|
20
|
|
10
|
|
2000 йил 1 майдан
|
20
|
|
|
|
2005 йил 1 февралдан
|
15
|
|
|
5
|
2005 йил 1 августдан
|
15
|
|
|
8
|
2007 йил 1 сентябрдан
|
13
|
|
|
|
2008 йил 1 ноябрдан
|
15
|
|
|
|
2009 йил 1 сентябрдан ҳозирги кунгача
|
15
|
12
|
10,5
|
Чет эл валютасидаги депозитлар учун ҳам шу меъёрлар ўрнатилган
|
: http://www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий сайти).
Жадвал маълумотларидан кўришимиз мумкинки, 2014 йилда ҳам инфляция ва пул массасининг белгиланган прогноз кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳамда тижорат банкларида узоқ муддатли ресурс базасини янада кенгайтириш мақсадида диверсификацияланган мажбурий захира нормалари қўлланилиб, тижорат банклари томонидан жалб қилинган юридик шахсларнинг талаб қилиб олингунча ва 1 йилгача бўлган муддатли депозитлари учун – 15 фоиз, 1 йилдан 3 йилгача бўлган депозитлар учун – 12 фоиз, 3 йилдан ортиқ бўлган депозитлар учун – 10,5 фоиз миқдорида ўзгартирилмасдан қолдирилди. Қайд этиш лозимки, мамлакатимизда тижорат банкларининг Марказий банкдаги мажбурий захиралари ҳажми 2014 йил 1 январь ҳолатига қарийб 2500 млрд. сўмни ташкил этади. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 25,2 фоизга кўпдир.
Пул бозоридаги фоиз ставкаларини бошқаришда ҳамда иқтисодий ўсиш жараёнларини рағбатлантириш мақсадида пул-кредит сиёсатида қўлланиладиган асосий инструментлардан яна бири қайта молиялаш сиёсатидир. Қайта молиялаш сиёсати бу – Марказий банкнинг тижорат банкларига берадиган кредитнинг фоиз ставкаси ҳисобланади.
Қайта молиялаш сиёсатини қўллаганда Марказий банк ставкани ошириши ёки тушириши мумкин. Агар Марказий банк пул массасини камайтиришни режалаштирса, унда у қайта молиялаш ставкасини юқори қилиб қўяди, бунда тижорат банклари ўзларининг кредит ресурсларини Марказий банкдан оладиган ссуда ҳисобига эмас, балки аҳоли қўлидаги пуллар ҳисобига кўпайтириши мумкин, ва аксинча. Агар Марказий банк пул массасини оширишни хоҳласа ставкани пасайтиради ва тижорат банклари учун ресурс базасини кўпайтириш учун энг самарали манба бу – Марказий банк томонидан берилган ссудалар ҳисобланади.
Қуйида келтирилаётган 2-жадвалда Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасининг динамикасини кўришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |