Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати. Режа. Кириш
Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсатини белгиловчи меъёрий-хуқуқий хужжатлари
Download 117.83 Kb.
|
Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати.
3 Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсатини белгиловчи меъёрий-хуқуқий хужжатлари.
2014 йилда банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда асосий эътибор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 ноябрдаги ПҚ-1438-сонли Қарори билан тасдиқланган «2023-2024 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар» Дастурида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг банк фаолиятига оид бошқа фармон ва қарорларида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга қаратилади. Шунингдек, 2023 йил учун банк тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш устувор йўналишларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2023 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 2022 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида»ги №СҚ-390–II-сонли Қарорида банк тизими олдига қўйилган устувор вазифа ва топшириқларнинг ижроси инобатга олинган. Хусусан, 2021 йилда республика банк тизимининг барқарорлигини янада ошириш ва халқаро андозаларга мувофиқ ривожланишини таъминлаш ҳамда юқори иқтисодий ўсишни таъминлашдаги ролини кенгайтиришга қаратилган қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади: Банк тизими барқарорлигини янада ошириш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар доирасида тижорат банклари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш тизимини халқаро талаблар, жумладан, Банк назорати бўйича Базель қўмитасининг янги тавсиялари асосида янада такомиллаштириш бўйича ишлар изчил давом эттирилади. Хусусан: – Базель қўмитасининг капитал етарлилиги ва банк ликвидлиги борасидаги янги тавсияларини жорий қилиш бўйича ишларни давом эттириш; – банклар фаолиятининг аниқ ва холис баҳоланишини таъминловчи CAMEL(S) тизимининг янги талқинини татбиқ қилишни кўзда тутган ҳолда тижорат банкларининг молиявий ҳолатини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш; – масофавий назорат тизимини бу соҳадаги илғор халқаро тажриба асосида янада такомиллаштириш; – банк тизимидаги тизимли таваккалчиликларни аниқлашга қаратилган макропруденциал таҳлилнинг замонавий усулларини кенг қўллаш; – илғор халқаро тажрибага асосланган ҳолда тижорат банкларини стресс-тестлардан ўтказиш амалиётини кенг кўламда жорий қилиш ва ривожлантириш; – тижорат банкларидаги корпоратив бошқарув органлари ролини ва масъулиятини ошириш ҳамда корпоратив бошқарув, таваккалчиликлар ва капитални бошқариш тизимларига белгиланган талабларга риоя қилиниши устидан назоратни кучайтириш. Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши банк тизими барқарорлигини мустаҳкамлаш, банклар кредиторлари ва омонатчиларининг ҳимояланиш даражасини ошириш ҳамда аҳоли ва хўжалик субъектлари орасида банк тизимига бўлган ишончнинг янада ошишига хизмат қилади. Республика молия-банк тизими бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисобот тизимини Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларига (МҲХС) тўлиқ мослаштириш борасидаги қуйидаги тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади: – банклар томонидан молиявий ҳисоботларни тақдим қилиш бўйича амалдаги йўриқномаларни МҲХСга мос равишда такомиллаштириш; – МҲХСни жорий этиш ва қўллаш бўйича банк ходимларини қайта тайёрлаш; – республика бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритишга асос бўлган барча қонун ҳужжатларини, шу жумладан, Марказий банкнинг банк тизимига оид норматив ҳужжатларини ҳар томонлама таҳлил қилиш; – МҲХСга мос янги норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш; – МҲХС талабларига мос бўлган Банк автоматлаштирилган тизимини Ташқи аудиторлик ташкилотларининг сертификатига эга бўлган ходимлари билан ҳамкорликда янгилаш бўйича тавсиялар тайёрлаш; Юқоридаги вазифаларни самарали амалга ошириш ва давом эттириш учун Жаҳон банки билан ҳамкорликда «Ўзбекистон Республикаси банк тизимида молиявий ҳисоботлар ва аудитнинг халқаро стандартларини жорий қилишни ташкиллаштириш тўғрисида»ги лойиҳанинг янги босқичи амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Тижорат банклари капиталлашув даражасини янада ошириш, ресурс базасини мустаҳкамлаш ва диверсификациялашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш давом эттирилади. Бунда асосий эътибор қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш борасидаги ишларни жадаллаштириш ҳисобига банклар капиталлашув даражасининг камида 20 фоизга ошишини таъминлашга қаратилади. Шунингдек, банк тизимининг умумий устав капиталида нодавлат сектори улушини ошириш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларни амалга ошириш борасида ишлар давом эттирилади. 2021 йилда тижорат банклари ресурс базасини янада мустаҳкамлаш мақсадида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг бўш пул маблағларини узоқ муддатли депозитларга жалб этишни янада фаоллаштириш ҳисобига уларнинг тижорат банкларидаги депозитлари ҳажмининг камида 30 фоизга ошишини таъминлаш режалаштирилмоқда. Банклардаги депозитлар ҳажмини ошириш бўйича прогноз кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича ижроси мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 117-сонли қарори талабларига мувофиқ ҳолда амалга оширилади. Бунда аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар талабларини ҳисобга олган ҳолда депозит ва омонатларнинг янги жозибадор турларини мунтазам равишда жорий қилиб бориш, тижорат банкларида аҳолидан жамғарма ва муддатли депозитларни қабул қилиш ва муддатида қайтариш шароитларини янада қулайлаштириш ҳамда узоқ муддатли облигациялар ва депозит сертификатларини чиқариш борасидаги ишларни давом эттириш кўзда тутилмоқда. Download 117.83 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling