Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати. Режа. Кириш


Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва таркиби


Download 117.83 Kb.
bet3/11
Sana23.11.2023
Hajmi117.83 Kb.
#1795988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати.

2 Пул-кредит сиёсатининг мақсадлари, воситалари ва таркиби.
Пул кредит сиёсатини амалга оширишнинг пировард мақсадлари иқтисодий ўсиш, тўлиқ бандликни, баҳоларнинг ҳамда тўлов балансининг барқарорлигини таъминлашдан иборат.
Бу мақсадларга эришиш учун миллий валютани муомаладаги пул массаси, фоиз ставкаси ва миллий валюта алмашинув курсининг оптимал катталикларини таъминлаб туриш зарур бўлади. Бу вазифаларни амалга ошириш учун Марказий Банк қатор вазифалардан фойдаланади.
Пул-кредит сиёсати бевосита ва билвосита восита(инструмент)лар орқали амалга оширилади. Бевосита воситалар – молиявий институтлардаги молиявий активлар нархлари (фоиз ставкалари)ни ёки улар ҳажмини тўғридан-тўғри бошқариш орқали олиб борилади. Марказий банк томонидан тижорат банкларидаги мавжуд депозит кўринишидаги пулларни ҳамда улар томонидан бериладиган кредитлар нархлари ва ҳажми назорат қилинади. Билвосита воситалар эса Марказий банк томонидан молиявий институтлар ресурсларига бозор механизмлари (мажбурий захира талаблари, очиқ бозордаги операциялар, тижорат банкларини қайта молиялаш ва Марказий банкнинг ҳисоб ставкаси, тижорат банкларидан депозитларни қабул қилиш ва бошқалар) орқали иқтисодиётдаги пул массасига таъсир кўрсатди.
Аксарият мамлакатларда қўлланилиб келаётган пул-кредит сиёсатининг воситаларидан бири бу тижорат банкларининг мажбуриятларига нисбатан мажбурий захира талаблари меъёридир. Пул-кредит сиёсатининг бу воситаси қўлланилиш жиҳатидан содда бўлиб, тижорат банкларининг тўловга қобилиятлилиги даражасига таъсир қилади. Шунинг учун ҳозирда, айниқса, ривожланаётган мамлакатларда пул-кредит сиёсатининг билвосита усулларидан айнан шу воситаси кенг кўламда қўлланилмоқда, шу жумладан, Ўзбекистонда энг самарали восита (инструмент) ҳам айнан шу воситадир. Мажбурий захира талаблари бу ўз мажбуриятларига нисбатан тижорат банкларининг Марказий банкда сақлашлари шарт бўлган депозитнинг мажбурий даражаси (меъёри)дир. Мажбурий захира меъёрини ўзгартириш орқали Марказий банк мамлакатдаги пул массаси ҳажмига ва тижорат банкларининг кредит бериш салоҳиятига ҳамда тижорат банкларининг тўловга қобилиятлилигига таъсир кўрсатади. Марказий банк мажбурий захира ставкасини оширган тақдирда тижорат банкларининг кредит бериш салоҳияти пасаяди, бу эса, ўз навбатида, мамлакатда пул таклифи ҳажмини пасайтиради ва аксинча, мажбурий захира ставкаси камайтирилганда банкларнинг кредит бериш салоҳияти ортади.
Марказий банк ўзи белгилаган энг кам миқдорда резервлар сақлаш тўғрисида банкларга кўрсатма беради. Марказий банкда депозитга ўтказиладиган мажбурий резервларнинг энг кам миқдори Марказий банкнинг норматив ҳужжатлари билан белгиланиб, у омонатларнинг ҳажми, тури, муддатига, банкларнинг бошқа мажбуриятларига боғлиқ бўлади. Мажбурий резервларнинг миқдорлари жалб этилган маблағлар ва омонатларнинг ҳар бир тоифаси бўйича барча банклар учун бир хилдир.
Мажбурий резервлар Марказий банкда нақд пул ёки омонатлар кўринишида, Марказий банк белгилайдиган тартибда депозитга ўтказилади.
Мажбурий резерв талабларининг нормативлари ёки таркиби белгилангани ёки ўзгартирилгани тўғрисидаги кўрсатмаларда камида бир ойлик муддат кўрсатилади, резервларнинг таркиби ёки миқдорига доир янги нормативларни банклар ана шу муддатгача бажаришлари шарт. Ўз навбатида, Марказий банк мажбурий резервлар бўйича фоизларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Қуйида келтирилаётган 1-жадвалда мамлакатимизда Марказий банк мажбурий захира ставкасининг динамикасини кўришимиз мумкин.



Download 117.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling