Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати. Режа. Кириш


-жадвал. Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси


Download 117.83 Kb.
bet5/11
Sana23.11.2023
Hajmi117.83 Kb.
#1795988
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида пул-кредит сиёсати.

2-жадвал.
Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси
(фоизда) 

Амал қилиш муддати

%

01.01.2014 — х.в

10

01.01.2011 — 31.12.2013

12

15.07.2006 — 31.12.2010

14

21.12.2004 — 14.07.2006

16

05.07.2004 — 20.12.2004

18

10.09.2003 — 04.07.2004

20

16.07.2003 — 09.09.2003

24

01.01.2002 — 15.07.2003

30

01.07.2000 — 31.12.2001

24

01.06.2000 — 30.06.2000

27,6

01.05.2000 — 31.05.2000

28,8

01.04.2000 — 30.04.2000

30

01.01.1998 — 31.03.2000

36

01.11.1997 — 31.12.1997

30

01.01.1997 — 31.10.1997

39,6

01.08.1996 — 01.12.1996

48

01.07.1996 — 31.07.1996

60

01.08.1995 — 30.06.1996

84

01.07.1995 — 31.07.1995

120

20.03.1995 — 30.06.1995

300

01.02.1995 — 19.03.1995

250

01.10.1994 — 31.01.1995

225

02.05.1994 — 30.09.1994

150

Манба: http://www.cbu.uz (Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий сайти).
Инфляция даражаси, пул массаси ҳажмининг, иқтисодиётнинг кредит ресурсларига бўлган талабини етарли даражада қондириш ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларнинг 2023 йилга белгиланган мақсадли параметрларидан келиб чиқиб, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси 2023 йил мобайнида йиллик 12 фоиз миқдорида сақлаб турилди. 2021 йилда қайта молиялаш ставкасининг 10 фоизга туширилиши пул бозорида молиявий ресурсларга бўлган талаб ва таклифнинг мувозанатини сақлашга, реал сектор корхоналарининг инвестицион имкониятини оширишга, иқтисодиётни кредитлаш ҳажмини янада кенгайтириш ва айни пайтда тижорат банклари ресурс базасининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.
Пул-кредит сиёсатида пул миқдорини тартибга солишда очиқ бозор операцияларидан, яъни қимматбаҳо давлат қоғозларини таклиф қилиш усулидан ҳам кенг фойдаланилади. Ушбу операцияларни Марказий банк асосан нуфузи катта банклар гуруҳи билан биргаликда амалга оширади. Марказий банк қимматли қоғозларни бозорда сотиш ёки харид қилиш йўли билан пул таклифига таъсир этади, яъни пул бозоридаги талаб ва таклиф мувозанатини таъминлайди. Дейлик, пул бозорида муомалада пул миқдори ортиқчалиги мавжуд. Табиийки, Марказий банк ортиқча пул массасини камайтириш ёки йўқ қилишга ҳаракат қилади. Бунинг учун, у ўз қимматли қоғозларини очиқ бозорда аҳоли ва банкларга таклиф этади, улар эса уни харид қила бошлайдилар. Давлат қимматбаҳо қоғозларининг (сотиш ёки харид қилиш йўли билан) таклифи ошиб борган сари, унга бўлган баҳоси пасаяди, ўз навбатида, унга бўлган фоиз (яъни, қимматли қоғозларини сотиб олганларга фоиз шаклида ҳақ тўланади) ошади, бу эса унга бўлган талабни оширади. Банклар ва аҳоли қимматли қоғозларни кўпроқ харид қила бошлайди, пировард натижада банкларнинг захиралари қисқаради, ўз навбатида, бу ҳол пул таклифининг банк мультипликаторига тенг нисбатда қисқаришига олиб келади. Бу эса банк захира ва пул таклифининг ортишига сабаб бўлади 2.
Амалда Марказий банк юқоридаги учта асосий инструментлардан ташқари дисконт сиёсати, таргетирлаш ва бошқа усуллардан ҳам фойдаланиши мумкин.
Республикамизда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари ҳамда Марказий банк томонидан қатъий монетар сиёсатининг юритилиши, ўз навбатида, мамлакатимизнинг пул ва молия бозорларидаги фоиз ставкалари динамикасида, жумладан, тижорат банкларининг кредитлари ва депозитлари бўйича ҳамда банклараро кредитлар бўйича фоиз ставкаларида ўз аксини топмоқда. Хусусан, 2023 йил давомида аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектлар даромадининг ошиши ҳисобига республикамиздаги молия институтлари ресурс базасининг кенгайиши банклараро пул бозоридаги ресурслар таклифининг кўпайишига ва ўз навбатида, молиявий ресурслар нархининг арзонлашишига сабаб бўлмоқда.
Жумладан, 2022 йил давомида банклараро пул бозоридаги операциялар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси йиллик ҳисобда 10,9 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилда ушбу кўрсаткич 9,9 фоизга тенг бўлди. Мамлакатимизда ялпи ички маҳсулотнинг ва унга мос равишда аҳоли даромадларининг йилдан-йилга юқори суръатлар билан ўсиши, банк тизимига бўлган ишончнинг ортиб бориши ҳамда иқтисодиётдаги инфляцион кутилмаларнинг пасайиб бориши каби омиллар таъсирида 2023 йилда банк депозитлари бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши кузатилди. Хусусан, жисмоний шахсларнинг тижорат банкларидаги жами депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2022 йилдаги ўртача йиллик 7,7 фоиздан 2023 йилда 7,1 фоизгача пасайди. Юридик шахсларнинг жамғарма ва муддатли депозитлари бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари эса 2022 йилдаги ўртача йиллик 6,2 фоиздан 2023 йилда 6,0 фоизгача пасайди (4).
Шунингдек, банклараро пул бозоридаги операциялар ҳамда депозитларни жалб қилиш бўйича фоиз ставкаларининг пасайиши натижасида тижорат банкларининг актив операциялари бўйича, жумладан, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини кредитлаш бўйича фоиз ставкалари ҳам сезиларли миқдорда пасайди. Жумладан, тижорат банклари томонидан иқтисодиётнинг реал сектори субъектларига ажратилаётган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкаси 2022 йил декабрь ойида 13,6 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йилда 13,0 фоизгача пасайди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, давлат томонидан амалга ошириладиган пул-кредит сиёсати мамлакатда ЯИМ, бандлик ва баҳолар даражасига бевосита таъсир кўрсатади.
Шу боис, бундан кейин ҳам ички ва ташқи молия бозорларидаги ўзгаришларни инобатга олиб, монетар сиёсатнинг тегишли бозор инструментларини кенг қўллаган ҳолда қатъий пул-кредит сиёсатини юритиш лозим. Бунда монетар сиёсат инструментларининг самарадорлигини янада ошириш ва кўрилаётган чора-тадбирларнинг пул бозори ҳолатига таъсирини кучайтириш бўйича аниқ мақсадли ишлар олиб бориш мақсадга мувофиқдир.

Download 117.83 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling