133-модда. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жазо бериш муддатлари
Ушбу Кодекс 132-моддаси биринчи қисмининг 1-бандида назарда тутилган жазо божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларининг бузилганлиги аниқланган кундан эътиборан олти ойдан кечиктирмай, лекин қонунбузарлик содир этилган кундан эътиборан уч йилдан кечиктирмай, давлат бюджетига бож тўловлари тўланмаганлиги билан боғлиқ ишлар бўйича эса беш йилдан кечиктирмай қўлланилиши мумкин.
Ушбу Кодекс 132-моддаси биринчи қисмининг 3-бандида назарда тутилган жазо божхона ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилган ёки бузилганлиги аниқланган вақтдан қатъи назар ва у асосий ёки қўшимча жазо бўлишидан қатъи назар берилаверади.
15-боб. БОЖХОНА ХАҚИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗИШНИНГ АЙРИМ ТУРЛАРИ УЧУН ЮРИДИК ШАХСЛАРНИНГ ВА ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАСДАН ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ БИЛАН ШУҒУЛЛАНАЁТГАН ШАХСЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
137-модда. Фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган ҳолларда чора кўрмаслик
Ушбу Кодекснинг 63-моддасида назарда тутилган фалокат юз берган ёки енгиб бўлмас куч таъсир этган ҳолларда чора кўрмаслик —
товарлар ва транспорт воситалари қийматининг икки фоизидан ўн фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
139-модда. Товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки божхона органи белгилаган жойга етказиб бермаслик —
товарлар ва транспорт воситаларини мусодара этиб ёки мусодара қилмай, товарлар ва транспорт воситалари қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Божхона органига топшириш учун қабул қилинган, божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона ҳужжатлари ёки бошқа ҳужжатларини йўқотиш ёхуд етказиб бермаслик —
ҳужжатлари йўқотилган ёки етказиб берилмаган товарлар ва транспорт воситалари қийматининг ўн фоизидан эллик фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
144-модда. Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан ғайриқонуний операциялар ўтказиш, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш
Божхона расмийлаштируви тугалланмаган товарлар ва транспорт воситалари билан операциялар ўтказиш, белгиланган талаблар ва шартларни бузиб, уларнинг ҳолатини ўзгартириш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш —
товарлар ва транспорт воситалари қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |