Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона органининг рухсатисиз ўтказиладиган юк операциялари ва бошқа операциялар


Download 440.5 Kb.
bet46/57
Sana07.01.2023
Hajmi440.5 Kb.
#1082247
TuriКодекс
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ

145-модда. Божхона органининг рухсатисиз ўтказиладиган юк операциялари ва бошқа операциялар
Божхона назорати остида турган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз транспортда ташиш, ортиш, тушириш, қайта ортиш, бузилган ўровни тузатиш, ўраш, қайта ўраш ёки ташиш учун қабул қилиш, шундай товарлардан намуналар ва нусхалар олиш, бундай товарлар ва транспорт воситалари туриши мумкин бўлган бинолар ва бошқа жойларни очиш —
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
146-модда. Қиёслаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш
Божхона органлари томонидан қўлланилган қиёслаш воситаларини ўзгартириш, йўқ қилиш, шикастлаш ёки йўқотиш —
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
151-модда. Вақтинча сақлаш режимини бузиш
Божхона омборида туриш муддати белгиланган энг кўп муддатдан ошиб кетган товарлар ва транспорт воситаларини вақтинча сақлаш режимига мувофиқ чиқариш ёки тасарруфга қабул қилишни таъминлаш хусусидаги талабларни бажармаслик —
товарлар қийматининг ўн фоизидан ўттиз фоизигача миқдорда жарима солишга
152-модда. Товарларни сақлаш учун қўйиш, уларни сақлаш ва улар билан операциялар ўтказиш тартибини бузиш
Ушбу Кодекснинг 139, 144, 145, 146, ва 151-моддаларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари, товарларни сақлаш учун қўйишнинг белгиланган талаблари ва шартларига, уларни сақлаш, худди шунингдек божхона омборларида ва эркин омборларда товарлар билан операциялар ўтказиш тартибига ва муддатларига риоя этмаслик —
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
153-модда. Товарларни қайта ишлаш тартибини бузиш
Товарларни қайта ишлашда белгиланган талабларга, чекловлар ва шартларга, шу жумладан қайта ишлаш муддатлари, қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиши миқдори, товарларни қайта ишлаш бўйича операцияларни амалга ошириш тартибига доир белгиланган талабларга, чекловлар ва шартларга риоя этмаслик —
қайта ишлашга мўлжалланган товарлар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Қайта ишлаш маҳсулотларини бошқа товарларга алмаштириб қўйиш —
товарларни мусодара қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Download 440.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling