Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Божхона тўловларидан ғайриқонуний озод қилишга ёки уларни камайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар


Download 440.5 Kb.
bet49/57
Sana07.01.2023
Hajmi440.5 Kb.
#1082247
TuriКодекс
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ

167-модда. Божхона тўловларидан ғайриқонуний озод қилишга ёки уларни камайтиришга қаратилган хатти-ҳаракатлар
Божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларда божхона тўловларидан озод қилиш ёки уларнинг миқдорини камайтириш учун асос бўладиган нотўғри маълумотларни кўрсатиш, ушбу Кодекснинг 163-моддасида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса —
тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари суммасининг эллик фоизидан юз эллик фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
168-модда. Тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловлар ва бошқа ҳақларни олишга қаратилган хатти-ҳаракатлар ёхуд етарли асосларсиз уларни қайтармаслик
Тўланган божхона тўловларини қайтариб олиш, тўловларни ва бошқа ҳақларни олиш ҳуқуқини берадиган нотўғри маълумотлардан иборат ҳужжатларни божхона органига тақдим этиш ёки етарли асосларсиз уларни қайтармаслик ёхуд тўлиқ ҳажмда қайтармаслик, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса, —
талаб қилинган, олинган ёки қайтарилмаган божхона тўловлари, тўловлар ва бошқа ҳақлар суммасининг эллик фоизидан юз эллик фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
169-модда. Божхона тўловларини тўлаш муддатларини бузиш
Божхона тўловларини белгиланган муддатларда тўламаслик, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса, —
тўланмаган божхона тўловлари суммасининг йигирма фоизидан эллик фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
171-модда. Божхона брокери сифатидаги фаолият шартларини бузиш
Божхона брокери сифатидаги фаолият шартларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг юз бараваридан икки юз эллик бараваригача микдорда жарима солишга сабаб бўлади.
172-модда. Божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш
Божхона ташувчиси сифатидаги фаолият шартларини бузиш —
энг кам иш ҳақининг эллик бараваридан икки юз эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
X БЎЛИМ. БОЖХОНА ХАҚИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ ЮРИТИШ

Download 440.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling