Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси


-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб олиб ўтиш


Download 440.5 Kb.
bet48/57
Sana07.01.2023
Hajmi440.5 Kb.
#1082247
TuriКодекс
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ

161-модда. Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб олиб ўтиш
Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали божхона назоратини четлаб, яъни божхона органлари томонидан белгиланган жойларни четлаб ёки божхона расмийлаштирувининг белгиланган вақтидан ташқари пайтда олиб ўтиш, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса —
товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг юз фоизидан икки юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
162-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни божхона назоратидан яшириш, яъни хуфядонлардан ёки товарларни топишни қийинлаштирадиган бошқа усуллардан фойдаланиш ёхуд бир товарни бошқа товарга ўхшаш қилиб қўйиш, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса —
товарларни мусодара қилиб, улар қийматининг юз фоизидан икки юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
163-модда. Ҳужжатлардан ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш
Ҳужжатлардан ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, ушбу Кодекснинг 164 ва 167-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари йўқ бўлса —
товарларни мусодара қилиб, улар қийматининг юз фоизидан икки юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
164-модда. Товарларни декларацияламаслик ёки уларни нотўғри декларациялаш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларни декларацияламаслик ёки уларни нотўғри декларациялаш, яъни товарлар, уларнинг божхона режими ва бошқалар ҳақида божхона мақсадлари учун керакли бўлган белгиланган ёзма, оғзаки ёки бошқа шаклдаги тўғри маълумотларни бермаслик ёхуд нотўғри маълумотлар бериш, ушбу Кодекснинг 159, 161—163 ва 167-моддаларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно, агар жиноят аломатлари бўлмаса, —
товарларни мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Нотўғри маълумотларни кўрсатиш, бу маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтиш, уларни талаб этилаётган божхона режимига жойлаштириш, божхона тўловлари миқдори тўғрисида Ўзбекистон Республикаси божхона органи томонидан қарор қабул қилинишига таъсир этмаса, —
энг кам иш ҳақининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
165-модда. Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона қоидаларини бузган ҳолда олиб кирилган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, улардан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига божхона назоратини четлаб ўтиб ёхуд божхона назоратидан яшириб, ёхуд ҳужжатлар ёки қиёслаш воситаларидан алдов йўли билан фойдаланиб олиб кирилган ёхуд декларацияланмаган ёки нотўғри декларацияланган товарлар ва транспорт воситаларини ташиш, сақлаш, сотиб олиш, ушбу товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ёки уларни тасарруф этиш, худди шунингдек бож тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, бундай имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда фойдаланилаётган ёхуд тасарруфдан чиқарилаётган товарлар ва транспорт воситаларини божхона органининг рухсатисиз ташиш, сақлаш ва сотиб олиш, —
товарлар ва транспорт воситаларини мусодара қилиб, улар қийматининг эллик фоизидан юз фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
166-модда. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш тартибини бузиш
Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар берилган, шартли равишда чиқарилган товарлар ва транспорт воситаларидан имтиёзлар берилишига сабаб бўлганидан бошқа мақсадларда божхона органининг рухсатисиз фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш —
лицензияни чақириб олиб ёки чақириб олмай, бож имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммасининг эллик фоизидан юз эллик фоизигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Download 440.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling