Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалга


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

174-модда. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси томонидан амалга 
ошириладиган давлат молиявий назорати
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси:
Ўзбекистон 
Республикаси 
Давлат 
бюджети 
лойиҳаси 
параметрлари 
шакллантирилишини ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворликларига 
уларнинг мувофиқлигини тизимли таҳлил қилишни;
қабул қилинаётган давлат дастурлари ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш 
манбалари билан таъминланганлиги аудитини;
бюджет тизими бюджетларига ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа 
жамғармаларга маблағлар тушумининг тўлиқлигини ўрганиш ва назорат қилишни;
бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа 
жамғармаларнинг даромадларини кўпайтириш захираларини замонавий ахборот-
коммуникация технологияларини қўллаш орқали аниқлаш ва сафарбар қилишни;
бюджет тизими бюджетларининг ҳамда белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа 
жамғармаларнинг амалга оширилаётган харажатлари самарадорлигини ва қонунийлигини 
аудитдан ўтказишни, барча даражаларда уларни қисқартириш бўйича захираларни 
аниқлашни;
бюджет тизими бюджетлари маблағлари ва давлатдан қарз олиш ҳисобидан амалга 
оширилаётган инвестиция лойиҳаларининг мақсадга мувофиқлигини ва асослилигини 
баҳолашни;
солиқ ва бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир 
таклифлар ишлаб чиқишни, бюджетга оид режалаштиришнинг замонавий усулларини 
тизимли қоидабузарликларнинг сабабларини, шунингдек халқаро тажрибани умумлаштириш 
ва ўрганиш орқали жорий этишни;
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон 
Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ўртасидаги 
нисбат мақбуллигини, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг даромадга оид ваколатлари 
ва харажатларга доир мажбуриятлари чегараланишининг тўғрилигини баҳолашни, уларнинг 
молиявий жиҳатдан ўзини ўзи таъминлаши юзасидан таклифлар ишлаб чиқишни;
Ўзбекистон Республикаси пул-кредит ва валюта сиёсатининг, Ўзбекистон 
Республикаси активлари ва мажбуриятлари ҳолатининг, олтин-валюта захираларини 
бошқаришнинг, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга 
оширилаётган операцияларнинг ташқи аудитини амалга оширади. 
(174-модда матни Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 23 июлдаги ЎРҚ-486-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 03/18/486/1559-сон) 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling