Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

175-модда. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон 
Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 
молия бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари 
томонидан амалга ошириладиган давлат молиявий назорати 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Молия 
вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари, туманлар 
ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари ўз ваколатлари доирасида: 


қуйи турувчи молия органлари томонидан бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатлари 
ижросининг таъминланиши устидан; 
ижтимоий нафақалар ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинланиши 
ҳамда ўз вақтида тўланиши устидан; 
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан смета-штат 
интизомига риоя этилишининг таъминланиши устидан; 
акциз солиғи тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши устидан; 
акциз тўланадиган айрим турдаги товарларнинг акциз маркалари билан тўлиқ 
тамғаланиши ва олинган акциз маркалари сонининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмига 
мувофиқлиги устидан; 
бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни 
тузишнинг, шунингдек қуйи турувчи ҳудудий молия органлари томонидан бюджет 
ҳисоботини тузишнинг тўғрилиги устидан давлат молиявий назоратини амалга оширади. 
176-модда. Ғазначилик бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган давлат 
молиявий назорати 
Ғазначилик бўлинмалари давлат молиявий назоратини: 
бюджет ташкилотларининг ва бюджет маблағлари олувчиларнинг товарларни етказиб 
берувчилар (ишларни бажарувчилар, хизматлар кўрсатувчилар) билан Давлат бюджети ва 
давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари маблағлари ҳисобига тузилган шартномаларини 
харажатлар сметаларида кўрсатилган суммалар доирасида ҳамда белгиланган мақсадларга 
мувофиқ тузилганлиги устидан назорат қилиш асосида мажбурий рўйхатдан ўтказиш; 
харажатлар сметаларида ва рўйхатдан ўтказилган шартномаларда назарда тутилган 
суммалар доирасида бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар номидан ҳамда 
уларнинг топшириғи бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) етказиб берувчиларнинг 
ҳисобварақларига тўловларни бевосита амалга ошириш орқали тўлов интизомига риоя 
этилишини таъминлаш йўли билан амалга оширади. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling