178-модда. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга ошириладиган
давлат молиявий назорати
Давлат солиқ хизмати органлари давлат молиявий назоратини солиқ тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
179-модда. Давлат молиявий назорат органларининг ўзаро ҳамкорлиги
Бюджет ташкилотларини назорат қилиш режалари давлат молиявий назорат
органлари томонидан тасдиқланади.
Олдинги
таҳрирга қаранг.
Давлат молиявий назорат органлари молиявий назорат объекти мансабдор
шахсларининг ҳаракатларида жиноят аломатлари, шу жумладан коррупцияга оид
ҳуқуқбузарликларнинг аломатлари бўлган ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда назорат
материалларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширади.
(179-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-
сонли
Қонуни
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й.,
03/18/456/0512-сон)
Молиявий назорат объекти мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий
ҳуқуқбузарликларга доир материаллар судларга ёки тегишли ваколатли давлат органларига
топширилади.
27-боб. Давлат молиявий назоратини ташкил этиш
180-модда. Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назорати
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назорати назорат режасига кўра амалга
оширилади ва давлат молиявий назорат органининг қарори асосида ўтказилади.
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратини амалга оширувчи мансабдор
шахс давлат молиявий назорат органи қарорининг кўчирма нусхасига ва хизмат
гувоҳномасига эга бўлиши керак.
Якуний назорат тарзидаги давлат молиявий назоратини амалга оширишда давлат
молиявий назорат органларининг мансабдор шахсларига қўйиладиган талаблар ваколатли
орган томонидан белгиланади.
181-модда. Давлат молиявий назорат органлари томонидан экспертлар ва
Do'stlaringiz bilan baham: |