Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Жазони огирлаштирувчи холатлар


Download 0.79 Mb.
bet21/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

56-модда. Жазони огирлаштирувчи холатлар

Куйидаги холатларда жиноят содир этиш жазони огирлаштирувчи холатлар деб топилади:


а) хомиладорлиги айбдорга аён бўлган аёлга нисбатан;
б) ёш бола, кария ёки ожиз ахволдаги шахсга нисбатан;
в) хизмат вазифаси ёки фукаролик бурчини бажарганлиги муносабати билан шахсга ёки унинг якин кариндошларига нисбатан;
г) айбдорга моддий томондан, хизмат жихатидан ёки бошка жихатдан карам шахсга нисбатан;
д) ўта шафкатсизлик билан;
е) кўпчилик учун хавфли бўлган усулда;
ж) ёш бола ёки рухий касаллиги айбдорга аён бўлган шахсдан фойдаланган холда;
з) жиноят натижасида огир окибатларнинг келиб чикканлиги;
и) умумий офат шароитидан фойдаланган холда ёки фавкулодда холат вактида ёхуд оммавий тартибсизликлар жараёнида;
к) гаразли ёки бошкача паст ниятларда;
л) иркий ёки миллий душманлик ёхуд адоват замирида;
м) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктирган холда ёки уюшган гурух ёхуд жиноий уюшма томонидан;
н) илгари хам касддан жиноят содир этган шахснинг такроран ёки касддан янги жиноят содир этиши;
о) мастлик холатида ёки гиёвандлик воситалари, психотроп ёхуд кишининг акл-идрокига таъсир килувчи бошка моддалар таъсири остида жиноят содир этиш.
Суд содир этилган жиноятнинг хусусиятини эътиборга олиб, ушбу модданинг биринчи кисмида назарда тутилган холатларни огирлаштирувчи холат деб топмаслиги хам мумкин.
Суд жазо тайинлашда ушбу моддада назарда тутилмаган холатларни огирлаштирувчи холат деб топиши мумкин эмас.
Ушбу холатлар Кодекс Махсус кисмининг моддасида жиноят таркибининг зарурий белгиси сифатида назарда тутилган бўлса, жазо тайинлашда хисобга олинмайди.
57-модда. Енгилрок жазо тайинлаш

Суд содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи холатларни эътиборга олиб, алохида холларда ушбу Кодекс Махсус кисмининг моддасида назарда тутилган мазкур жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам кисмидан хам камрок ёки шу моддада назарда тутилмаган бошка енгилрок турдаги жазони тайинлаши мумкин.


Суд шу асосларни эътиборга олиб, ушбу Кодекс Махсус кисмининг моддасида кўлланилиши шарт деб кўрсатилган кўшимча жазони тайинламаслиги хам мумкин.
Содир этилган килмиш хусусиятларини ифодаловчи холатлар, яъни айбдорнинг шахси, айбининг шакли ва даражаси, жиноят килиш шароити ва сабаблари, шахснинг жиноятни содир килгунча ва ундан кейинги хулк-атвори жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи холатлар деб топилиши мумкин.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling