Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Мажбурлов чоралари


Download 0.79 Mb.
bet35/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

88-модда. Мажбурлов чоралари

Вояга етмаган шахсларга нисбатан куйидаги мажбурлов чоралари кўлланилади:


а) суд белгилайдиган шаклда жабрланувчидан узр сўраш мажбуриятини юклаш;
б) ўн олти ёшга тўлган шахс зиммасига етказилган зарарни ўз маблаги хисобидан ёки мехнати билан тўлаш ёки бартараф килиш мажбуриятини юклаш. Ушбу чора агар етказилган зарар белгиланган энг кам ойлик иш хакининг ўн бараваридан ошиб кетмаган бўлса кўлланилади. Бошка холларда етказилган зарар фукаровий суд ишларини юритиш тартибида ундирилади;
в) вояга етмаганни махсус ўкув-тарбия муассасасига жойлаштириш.
Вояга етмаган шахсларни махсус ўкув-тарбия муассасаларида бўлиш муддати ва шартлари Ўзбекистон Республикасининг конунлари билан белгиланади.
89-модда. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда
озод килиш

Ўн саккиз ёшга тўлмасдан содир этган жинояти учун озодликдан махрум килишга ёки ахлок тузатиш ишларига хукм килинган шахсга нисбатан жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод килиш тартиби кўлланилиши мумкин.


Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод килиш ушбу модданинг биринчи кисмида кўрсатилган жазо турлари учун белгиланган тартиб-коида талабларини бажарган мехнат ва ўкишга халол муносабатда бўлган махкумга нисбатан кўлланилиши мумкин.
Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод килиш:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча огир бўлмаган жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида тўртдан бир кисми;
б) огир жиноят учун тайинланган жазо муддатининг камида учдан бир кисми;
в) ўта огир жиноят учун, шунингдек касддан содир этган жинояти учун, агар шахс илгари касддан содир этилган жиноят учун озодликдан махрум этишга хукм килинган бўлса, тайинланган жазо муддатининг камида ярмини хакикатда ўтаб бўлганидан кейин кўлланилади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги кисм)
Жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод килиш кўлланилган шахс жазонинг ўталмаган кисми мобайнида касддан янги жиноят содир этса, суд унга нисбатан ушбу Кодекснинг 60 ва 86-моддаларида назарда тутилган коидаларга мувофик жазо тайинлайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling