Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


Download 0.79 Mb.
bet63/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

хужжатларни йўкотиш

Хужжатларнинг, шунингдек ашё ёки моддаларнинг, агар улар хакидаги маълумот давлат сири ёки харбий сирни ифодаласа, хизмат ёки касб фаолияти юзасидан ишониб топширилган шахс томонидан йўкотилиши, башарти, бу йўкотиш ана шу хужжатлар, ашё ёки моддалар билан муомалада бўлиш коидаларини бузиш натижасида рўй берган бўлса, уч йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.


Ўша харакатлар огир окибатлар келиб чикишига сабаб бўлса, уч йилдан беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
УЧИНЧИ БЎЛИМ ИКТИСОДИЁТ
СОХАСИДАГИ ЖИНОЯТЛАР

X боб. Ўзгалар мулкини талон-торож килиш (164-169 моддалар)


XI боб. Ўзгалар мулкини талон-тарож килиш билан боглик бўлмаган жиноятлар (170-174 моддалар)
XII боб. Иктисодиёт асосларига карши жиноятлар (175-185-1 моддалар)
XIII боб. Хўжалик фаолияти сохасидаги жиноятлар (186-192 моддалар)
Х БОБ. ЎЗГАЛАР МУЛКИНИ ТАЛОН-ТОРОЖ КИЛИШ

164 модда. Боскинчилик


165 модда. Товламачилик
166 модда. Талончилик
167 модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон тарож килиш
168 модда. Фирибгарлик
169 модда. Ўгрилик
164-модда. Боскинчилик

Боскинчилик, яъни ўзганинг мол-мулкини талон-торож килиш максадида хужум килиб, хаёт ёки соглик учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб ёхуд шундай зўрлик ишлатиш билан кўркитиб содир этилган бўлса,- (ЎзР 30.08.1997 й. 485-I-сон Конуни тахриридаги диспозиция)


- беш йилдан саккиз йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)
Боскинчилик:
а) курол ёки курол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошка нарсаларни ишлатиб;
б) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
в) анча микдордаги мулкни талон-торож килиш билан боглик холда содир этилган бўлса, -
мол-мулк мусодара килиниб, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Боскинчилик:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 242-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) кўп микдорда;
в) уй-жойга, омборхона ёки бошка биноларга гайриконуний равишда кирган холда;
г) баданга огир шикаст етказган холда содир этилган бўлса,-
мол-мулк мусодара килиниб, ўн йилдан ўн беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Боскинчилик:
а) жуда кўп микдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, - ўн беш йилдан йигирма йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади. (ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги санкция)

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling