Ўзбекистон республикасининг жиноят кодекси


-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан


Download 0.79 Mb.
bet65/126
Sana07.01.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1083357
TuriКодекс
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   126
Bog'liq
Oz\' res Jinoyat kodeksi

167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан
талон-торож килиш
(ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги модда матни)

Айбдорга ишониб топширилган ёки унинг ихтиёрида бўлган ўзганинг мулкини ўзлаштириш ёки растрата килиш йўли билан талон-торож килиш энг кам ойлик иш хакининг юз бараваригача микдорда жарима ёки бир йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.


Ўша харакат:
а) кўп микдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) мансаб мавкеини суиистеъмол килиш йўли билан содир этилган бўлса,
энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Ўша харакат:
а) жуда кўп микдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб;
г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса,
энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни копланган такдирда озодликдан махрум килиш тарикасидаги жазо кўлланилмайди.
168-модда. Фирибгарлик
(ЎзР 29.08.2001 й. 254-II-сон Конуни тахриридаги модда матни)

Фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол килиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган хукукни кўлга киритиш


энг кам ойлик иш хакининг юз бараваригача микдорда жарима ёки бир йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача камок билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) кўп микдорда;
б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
в) бир гурух шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;
г) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса,
энг кам ойлик иш хакининг юз бараваридан уч юз бараваригача микдорда жарима ёки икки йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Фирибгарлик:
а) жуда кўп микдорда;
б) ўта хавфли рецидивист томонидан;
в) уюшган гурух томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,
энг кам ойлик иш хакининг уч юз бараваридан олти юз бараваригача микдорда жарима ёки уч йилгача ахлок тузатиш ишлари ёхуд беш йилдан ўн йилгача озодликдан махрум килиш билан жазоланади.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни копланган такдирда озодликдан махрум килиш тарикасидаги жазо кўлланилмайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   126




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling