Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси
БЕШИНЧИ БЎЛИМ ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗИЁННИ ҚОПЛАШ
Download 3.78 Mb.
|
22.09.1994 ЖПК
- Bu sahifa navigatsiya:
- 275-модда. Жиноят процессида кўриладиган фуқаровий даъволар
- 276-модда. Фуқаровий даъвони қўзғатиш
БЕШИНЧИ БЎЛИМ
ЖИНОЯТ НАТИЖАСИДА ЕТКАЗИЛГАН МУЛКИЙ ЗИЁННИ ҚОПЛАШ 33-боб. ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ФУҚАРОВИЙ ДАЪВО. БОШҚА МУЛКИЙ УНДИРИШЛАР LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори. 275-модда. Жиноят процессида кўриладиган фуқаровий даъволар Бевосита жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган мулкий зиённи қоплаш, шунингдек жабрланувчини дафн этиш ёки унинг стационарда даволаниш харажатларини ҳамда суғурта тариқасида унга тўланган пул, нафақа ёки пенсия пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий даъволар жиноят процессида кўрилади. Фуқаровий даъвонинг судловга тегишлилиги бу даъво қўзғатилган жиноят ишининг қайси судловга тегишлилигига қараб аниқланади. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги 10-сонли «Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 27-банди. 276-модда. Фуқаровий даъвони қўзғатиш Жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий даъво қўзғатишга ҳақлидир. Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол-мулки йўқолган ёки шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига эга бўлади. Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши мумкин. Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади. Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун давлат божи ундирилмайди. Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек даъвоси кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида қўзғатишга ҳақлидир. LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 38-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 8-бандининг иккинчи хатбошиси ва 9-бандининг бешинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 16-сонли «Судлар томонидан амнистия актларини қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорининг 20-банди. Download 3.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling