277-модда. Фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш
Фуқаровий даъво қўзғатилган ҳолларда содир этилган қилмиш оқибатида шахсга мулкий зиён етказилган деб ҳисобласа, уни фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарорнинг ёки ажримнинг нусхаси даъвони қўзғатган шахсга ёки унинг вакилига тақдим этилади. Бунда фуқаровий даъвогарга ушбу Кодекснинг 57-моддасида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар, фуқаровий даъвогар деб эътироф этиш рад қилинган шахсга эса, қарор устидан шикоят қилиш тартиби тушунтирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 3-бандининг иккинчи хатбошиси.
278-модда. Ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш
Ариза берувчи фуқаровий даъвогар деб эътироф этилгач ва айбланувчининг, судланувчининг ёки ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланилиши тўғрисидаги масала қўйилган шахснинг қилмишлари оқибатида етказилган зиён учун қонунга кўра бошқа шахслар мулкий жавобгар эканлиги аниқлангач, тегишли фуқарони ёки юридик шахсни ишда фуқаровий жавобгар тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради. Қарор ёки ажрим фуқаровий жавобгарга ёки унинг вакилига эълон қилинади. Бунда уларга ушбу Кодекснинг 59 ва 63-моддаларида назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тушунтирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 3-банди.
279-модда. Прокурорнинг фуқаровий даъвони қўзғатиши ва уни қувватлаши
Прокурор фуқаровий даъвони қўзғатиши ёки қўзғатилган фуқаровий даъвони қувватлаши ёхуд, башарти давлат ёки жамият манфаатларини ёхуд фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тақозо этса, даъвога қарши эътироз билдириши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 56-моддасининг иккинчи қисми, 413-моддасининг учинчи қисми.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Do'stlaringiz bilan baham: |