Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Жиноят процессида фуқаровий-процессуал қонунчиликдаги қоидаларнинг қўлланиши


Download 3.78 Mb.
bet156/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

280-модда. Жиноят процессида фуқаровий-процессуал қонунчиликдаги қоидаларнинг қўлланиши
Суриштирув, дастлабки тергов жараёнида ва судда фуқаровий даъво бўйича иш юритиш ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда олиб борилади. Фуқаровий даъво бўйича юзага келадиган процессуал муносабатлар ушбу Кодекс билан тартибга солинмаган бўлса, унда жиноят процесси принципларига хилоф бўлмаган фуқаровий-процессуал қонунчиликнинг қоидалари қўлланади.
(280-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси.
281-модда. Зиённи ундириш асослари, шарт-шароити, ҳажми ва усули тўғрисидаги қоидаларнинг қўлланилиши. Даъво муддати
Олдинги таҳрирга қаранг.
Фуқаровий даъво бўйича иш юритишда зиённи ундириш асослари, шарт-шароити, ҳажми ва усули фуқаровий, меҳнат ва бошқа соҳа қонунчилиги қоидаларига мувофиқ аниқланади.
(281-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бошқа соҳа қонунчилигида белгиланган даъво муддати жиноят процессидаги фуқаровий даъвога нисбатан қўлланилмайди.
(281-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 12-боби, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 112-моддаси, XII-бобнинг иккинчи параграфи, Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 49-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 36-сонли «Атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд амалиёти ҳақида»ги қарорининг 11 ва 13-бандлари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1996 йил 20 декабрдаги 39-сонли «Ижтимоий хавфли тажовузлардан зарурий мудофаа ҳуқуқини таъминловчи қонунларни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарорининг 14-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги 26-сонли «Жиноят натижасида етказилган мулкий зиённи қоплашга оид қонунчиликни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling