Ўзбекистон республикасининг жиноят-процессуал кодекси


-модда. Жиноят нарсаларини давлат эгалигига ўтказиш


Download 3.78 Mb.
bet158/332
Sana02.11.2023
Hajmi3.78 Mb.
#1741225
TuriКодекс
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   332
Bog'liq
22.09.1994 ЖПК

284-модда. Жиноят нарсаларини давлат эгалигига ўтказиш
Жиноят нарсаси бўлган мол-мулк, башарти аввалги эгасига қайтариб берилиши лозим бўлмаса, суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади. Бу мол-мулк топилмаган бўлса, суд ҳукми билан, жиноят иши тугатилган бўлса, суднинг фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида чиқарган ҳал қилув қарорига кўра унинг қиймати давлат фойдасига ундирилади.
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
285-модда. Жиноий йўл билан орттирилган мол-мулкнинг бундан буён кимга тегишли бўлишини белгилаш
Айбланувчи томонидан жиноий йўл билан орттирилган пуллар, буюмлар ва бошқа бойликлар суд ҳукми билан етказилган мулкий зиённи қоплаш учун сарфланади, зиённи қоплашдан ортган сумма эса, давлат фойдасига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жиноят нарсаси бўлмиш мол-мулк учинчи шахсларда топилиб, улардан тортиб олинган ва тегишлигига қараб, қайтарилган бўлса, судланувчи томонидан ушбу мол-мулкни сотиш йўли билан орттирилган пуллар, буюмлар ва бошқа бойликлар суд ҳукми билан давлат эгалигига ўтказилади. Мол-мулкни инсофли эгалловчига бу мол-мулк эгасига қайтарилиши натижасида етказилган зиённи ундириш ҳақида маҳкумга нисбатан фуқаровий суд ишларини юритиш тартибида даъво қўзғатиш ҳуқуқи тушунтирилади.
(285-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 декабрдаги ЎРҚ-311-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 51-сон, 542-модда)
LexUZ шарҳи
Шунингдек, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил 28 апрелдаги 8-сонли «Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказишга доир ишлар юзасидан суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 13-банди.
286-модда. Ҳукмнинг фуқаровий даъво ва бошқа мулкий ундиришлар билан боғлиқ қисмини ижро этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳукмнинг ва тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини қўллаш тўғрисидаги ажримнинг фуқаровий даъвони қаноатлантиришга, шунингдек бошқа мулкий ундиришларга оид қисми қонунчиликда назарда тутилган тартибда ижро этилади.
(286-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг ўн иккинчи бўлими, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг IV бўлими, Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуни.

Download 3.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   154   155   156   157   158   159   160   161   ...   332




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling