Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси умумий қисм I боб. Асосий қоидалар


-модда. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви бўйича вақтинча бошқа


Download 1 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/140
Sana06.04.2023
Hajmi1 Mb.
#1335238
TuriКодекс
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   140
Bog'liq
21.12.1995. Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси

93-модда. Меҳнат шартномаси тарафларининг келишуви бўйича вақтинча бошқа
ишга ўтказиш
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича вақтинча бошқа ишга ўтказишга
йўл қўйилади.
Бошқа ишга ўтказиш муддати тугагач, иш берувчи ходимга унинг аввалги ишини
бериши шарт.
94-модда. Ходимнинг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш
Ходимнинг вақтинча бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги илтимоси, агар бу илтимос узрли
сабаблар туфайли келиб чиққан ва бундай иш корхонада мавжуд бўлса, иш берувчи
томонидан қаноатлантирилиши керак.


Вақтинча бошқа ишга ўтказиш учун узрли сабаблар рўйхати, шунингдек бошқа ишга
ўтказилганда меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби жамоа шартномасида белгилаб қўйилиши мумкин,
агар бундай шартнома тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан ходимларнинг вакиллик
органи билан келишиб белгиланади.
Ходимларнинг соғлиғи ҳолатига кўра вақтинча енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш
омилларининг таъсиридан холи бўлган ишга ўтказиш, шунингдек ҳомиладор аёлларни ва
икки ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни вақтинча ана шундай ишга ўтказиш ушбу
Кодекснинг тегишинча 
218

226
ва 
227-моддаларида 
назарда тутилган тартибда амалга
оширилади.
95-модда. Иш берувчининг ташаббуси билан вақтинча бошқа ишга ўтказиш
Ишлаб чиқариш зарурияти ёки бекор туриб қолиниши муносабати билан ходимни
унинг розилигисиз вақтинча бошқа ишга ўтказишга йўл қўйилади. Бундай ҳолда ходим
соғлиғига тўғри келмайдиган бошқа ишга ўтказилиши мумкин эмас.
Ходим вақтинча бошқа ишга ўтказилган даврда унга бажараётган ишига қараб, лекин
аввалги ўртача иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда иш ҳақи тўланади.
Бошқа ишга ўтказиш муддатининг чегараси, меҳнатга тўланадиган ҳақнинг аниқ
миқдорлари, шунингдек ишлаб чиқариш зарурияти деб ҳисобланадиган ҳолатлар жамоа
шартномасида кўрсатилади, агар у тузилмаган бўлса, — иш берувчи томонидан
ходимларнинг вакиллик органи билан келишиб белгиланади.

Download 1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   140




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling