X БОБ. КАФОЛАТЛИ ТЎЛОВЛАР ВА
КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ
165-модда. Ходимлар давлат ёки жамоат вазифаларини
бажараётган вақтида бериладиган кафолатлар
166-модда. Иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига
доир вазифаларни бажариш вақтида бериладиган кафолатлар
167-модда. Ходим жамият манфаатларига доир
ҳаракатлар қилганда бериладиган кафолатлар
168-модда. Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини
бажариши, шунингдек жамият манфаатларига доир ҳаракатлар
қилиши билан боғлиқ кафолатли тўловларни пул билан таъминлаш
манбалари ва бу тўловларни амалга ошириш тартиби
169-модда. Ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
170-модда. Иш билан боғлиқ харажатларнинг компенсацияси
171-модда. Хизмат сафари даврида ва кўчиб юриш
билан боғлиқ ишларда харажатларни тўлаш
172-модда. Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда харажатларни тўлаш
173-модда. Ходимга тегишли мол-мулкдан
фойдаланганлик учун харажатларни тўлаш
165-модда. Ходимлар давлат ёки жамоат вазифаларини
бажараётган вақтида бериладиган кафолатлар
Ходим давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётган вақтида (сайлов ҳуқуқини амалга ошириш, депутатлик вазифаларини бажариш, тиббий-меҳнат экспертиза комиссияси ишида иштирок этиш, ҳарбий бурчни бажариш, суриштирув органига, терговчи, прокурор ҳузурига ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис тариқасида чақирилганда, худди шунингдек суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этганда, шунингдек қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда) иш берувчи уни иш жойини (лавозимини) сақлаган ҳолда ишдан озод қилиши шарт. Ана шу вазифаларни бажариш вақтида ходимнинг ўртача иш ҳақи сақланади.
қаранг: ВМ 1997 йил 11 мартдаги 133-сон қарори билан тасдиқланган "Ходимларнинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажариши, шунингдек, уларнинг жамият манфаатларига доир ҳаракатлар қилиши билан боғлиқ кафолатли тўловларни тўлаш тартиби"
Do'stlaringiz bilan baham: |