172-модда. Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда харажатларни тўлаш
Бошқа жойдаги ишга кўчиб борганда қуйидагилар тўланиши лозим:
кўчиш ва мол-мулкни кўчириб бориш билан боғлиқ харажатлар;
янги жойда ўрнашиб олиш билан боғлиқ харажатлар;
ходим томонидан иш берувчи билан келишиб қилинган бошқа харажатлар.
173-модда. Ходимга тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун харажатларни тўлаш
Иш берувчининг розилиги билан ва унинг манфаатлари йўлида ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганда транспорт воситаларининг амортизацияси ва улардан фойдаланганлик учун қилинган харажатлар, шунингдек асбобларнинг, техник воситаларнинг ёки ўзга мол-мулкнинг амортизацияси иш берувчи ҳисобидан тўланиши лозим. Ана шу харажатларни тўлашнинг миқдори ва тартиби жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан белгилаб қўйилади.
қаранг: ВМ 1999 йил 2 апрелдаги 154-сон қарори билан тасдиқланган “Ходимларнинг шахсий автомобилларидан хизмат мақсадлари учун фойдаланганлик учун ҳар ойда компенсация тўлаш тартиби”; ВМ 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган “Касаначининг уйида ёки ўзига тегишли бошқа жойларда ишлаб чиқариш топшириғини бажариши билан боғлиқ харажатларини қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низом
ХI БОБ. МЕҲНАТ ИНТИЗОМИ
174-модда. Корхонада меҳнат тартиби
175-модда. Интизом тўғрисидаги устав ва низомлар
176-модда. Ходимнинг бурчлари
177-модда. Иш берувчининг бурчлари
178-модда. Ходимларни уларга юклатилган
меҳнат вазифалари билан таништириш
179-модда. Меҳнат интизомини таъминлаш
180-модда. Меҳнат учун рағбатлантириш
181-модда. Интизомий жазолар
182-модда. Интизомий жазоларни қўлланиш тартиби
183-модда. Интизомий жазонинг амал қилиш муддати
184-модда. Интизомий жазо устидан шикоят қилиш
174-модда. Корхонада меҳнат тартиби
Корхонада меҳнат тартиби иш берувчи касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқлайдиган ички меҳнат тартиби қоидалари билан белгиланади.
қаранг: АВ томонидан 1999 йил 14 июнда 746-сон билан рўйхатга олинган, МҳВ томонидан тасдиқланган "Идоравий мансублиги, мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилот ички меҳнат тартибининг намунавий қоидалари"
Шунингдек қаранг: ОС Пленумининг 1998 йил 17 апрелдаги "Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланилиши ҳақида"ги 12-сон қарори 34-бандининг олтинчи, тўққизинчи хатбошилари, 35-банди
Do'stlaringiz bilan baham: |