Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментлар миқдори


Download 147.21 Kb.
bet51/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   83
Bog'liq
оила кодекси

133-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментлар миқдори
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментларнинг миқдорини тарафлар шу келишувда белгилайдилар.
Вояга етмаган болаларга алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан тўланадиган алиментнинг миқдори алимент суд тартибида ундирилганда болалар олиши мумкин бўлган миқдордан кам бўлмаслиги керак.
134-модда. Алимент тўлаш тўғрисидаги келишувга биноан алимент тўлаш усуллари ва тартиби
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича алимент тўлаш усуллари ва тартиби шу келишув билан белгиланади.
Алиментлар: алимент тўлаши шарт бўлган шахснинг иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадига нисбатан улушларда; вақти-вақтида пул билан тўланадиган қатъий суммада; бир йўла пул билан тўланадиган қатъий суммада; мол-мулк билан ёки келишувда қайд этилган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Алимент тўлаш ҳақидаги келишувда алимент тўлашнинг турли усулларини бирга қўшиб қўллаш назарда тутилиши мумкин.
Алимент тўлаш тўғрисидаги келишув бўйича тўланадиган алимент миқдорини индексация қилиш шу келишувга мувофиқ амалга оширилади. Агар алимент тўлаш тўғрисидаги келишувда индексация қилиш тартиби кўрсатилмаган бўлса, индексация ушбу Кодекснинг 144-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
18-боб. Алиментларни тўлаш ва ундириш тартиби
135-модда. Алиментни ихтиёрий тўлаш
Алимент тўлаши шарт бўлган шахс алиментни ихтиёрий равишда шахсан ёки ўз аризасига мувофиқ ишлаб турган жойида ёхуд пенсия, нафақа, стипендия ва бошқа турдаги маблағ олаётган жойида тўланади.
Вояга етмаган болалар учун олинадиган алимент аризага мувофиқ ушбу Кодекснинг 99-моддасида белгиланган миқдорларда ушлаб қолинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вояга етмаган болалар таъминоти учун алиментлар бола вояга етгунига қадар бўлган давр учун, шу жумладан кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашёни бериш йўли билан олдиндан тўланиши мумкин.
(135-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 9 январдаги ЎРҚ-459-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Алиментнинг ихтиёрий равишда тўлаб турилиши алимент ундирувчини алимент ундириш ҳақидаги даъво ёки ариза билан хоҳлаган вақтда судга мурожаат қилиш ҳуқуқидан маҳрум этмайди.
(135-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрдаги 568-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2004 й., 1-2-сон, 18-модда)

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling