Ўзбекистон республикасининг оила кодекси
Download 147.21 Kb.
|
оила кодекси
- Bu sahifa navigatsiya:
- 223-модда. Ўлимни қайд этиш тартиби
- 224-модда. Ўлимни қайд этишнинг алоҳида ҳоллари
27-боб. Ўлимни қайд этиш
LexUZ шарҳи Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг VII боби («Ўлимни қайд этиш»). 223-модда. Ўлимни қайд этиш тартиби Олдинги таҳрирга қаранг. Ўлимни қайд этиш марҳумнинг доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. (223-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Фуқарони вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги суднинг ҳал қилув қарорига асосан ўлимни қайд этиш суднинг мазкур қарорида кўрсатилган фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Агар суднинг ҳал қилув қарорида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи кўрсатилмаган бўлса, ўлимни қайд этиш ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган тартибда амалга оширилади. (223-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон) Ҳаётининг биринчи ҳафтаси давомида ўлган болаларнинг туғилганлиги ва ўлими тиббий муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органида қайд этилади. Ўлим содир бўлганлиги ҳақидаги ариза ўлим содир бўлган куни ёки мурда топилгач, уч кундан кечиктирмай берилиши зарур. Ўлимни фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд этмасдан марҳумни дафн қилиш тақиқланади. 224-модда. Ўлимни қайд этишнинг алоҳида ҳоллари Олдинги таҳрирга қаранг. (224-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. (224-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон) Шахси аниқланмаганларнинг ўлимини қайд этиш давлат соғлиқни сақлаш тизими тиббий муассасасининг хабарига асосан шу муассаса жойлашган ердаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади. Бу ҳолларда ўлим ҳақидаги гувоҳнома марҳумнинг шахси аниқлангандан кейингина берилади. Download 147.21 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling