Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


-модда. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш оқибатлари


Download 147.21 Kb.
bet79/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
оила кодекси

227-модда. Фамилия, исм ва ота исмини ўзгартириш оқибатлари
Фамилия, исм ва ота исми ўзгартирилганда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш дафтарлари ёзувларига тегишли ўзгартишлар киритади.
Эр (хотин)нинг фамилияси ўзгартирилиши (унга нисбатан оталик белгиланганда ҳам) хотин (эр)нинг ҳамда унинг вояга етган болалари фамилиясини ўзгартиришга сабаб бўлмайди.
Ота-она ҳар иккаласининг фамилияси ўзгартирилганда уларнинг ўн олти ёшга тўлмаган болалари фамилияси ҳам ўзгартирилади.
Агар ота-онадан бири ўз фамилиясини ўзгартирса, уларнинг ўн олти ёшга тўлмаган болалари фамилиясини ўзгартириш масаласи ота-онанинг келишувига биноан, бундай келишув бўлмаганда эса, васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан ҳал этилади.
Ота исмининг ўзгартирилиши унинг ўн олти ёшга тўлмаган болаларининг ота исми албатта ўзгартирилишига сабаб бўлади.
29-боб. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари»нинг IX боби («Далолатнома ёзувларини ўзгартириш, тузатиш, тўлдириш»).
228-модда. Далолатнома ёзувларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш жойи
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига ўзгартириш, тузатиш ва қўшимчалар киритиш етарли асослар мавжуд бўлиб, манфаатдор шахслар ўртасида низо бўлмаганда ушбу далолатнома ёзувлари сақланаётган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.
Ўн олти ёшга тўлган шахсларнинг туғилиш, никоҳ тузиш, никоҳдан ажралишни қайд этиш дафтарларига ўзгартиришлар киритиш уларнинг аризаларига биноан амалга оширилади.
Ўн олти ёшга тўлмаган шахсларнинг туғилиш ҳақидаги ёзувлар дафтарига ўзгартиришлар киритиш уларнинг ота-онаси аризасига биноан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларига тузатишлар киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш ариза берувчининг аризасида кўрсатилган жойдаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органи томонидан амалга оширилади.
(228-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 14 мартдаги ЎРҚ-759-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.03.2022 й., 03/22/759/0213-сон)
Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг далолатнома ёзувларига ўзгартиш, тузатиш ва қўшимчалар киритишни рад этиш тўғрисидаги хулосаси устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 27-моддаси биринчи қисми 4-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 1992 йил 13 ноябрдаги 5а-сонли «Фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларидаги хатоликларни белгилашни тартибга солувчи қонунчиликни судлар томонидан қўлланиши ҳақида»ги қарори.

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling