Ўзбекистон республикасининг оила кодекси


VIII БЎЛИМ. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ


Download 147.21 Kb.
bet81/83
Sana12.03.2023
Hajmi147.21 Kb.
#1262860
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83
Bog'liq
оила кодекси

VIII БЎЛИМ. ЧЕТ ЭЛ ФУҚАРОЛАРИ ВА ФУҚАРОЛИГИ БЎЛМАГАН ШАХСЛАР ИШТИРОКИДАГИ ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
234-модда. Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг оилавий муносабатлардаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар унинг ҳудудида оилавий муносабатларда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг ҳуқуқлардан фойдаланадилар ва тенг мажбуриятларга эга бўладилар.
235-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тузилган никоҳларни эътироф этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида, бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонунчилигига риоя қилинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида тузилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасида тузилган никоҳлар, агар ушбу Кодекснинг 16-моддасида назарда тутилган никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар бўлмаса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
(235-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасида бошқа давлат ҳудудида ўша давлатнинг қонунчилигига риоя қилинган ҳолда тузилган никоҳлар Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
(235-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
236-модда. Никоҳдан ажратиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги, шунингдек чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.
(236-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган эри (хотини) билан тузилган никоҳдан, мазкур шахс қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси судида ажралишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажралиш мумкин бўлган ҳолларда бундай никоҳдан ажралиш Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муассасаларида амалга оширилиши мумкин.
(236-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 42-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳдан ажратиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тегишли чет эл давлатининг қонунчилигига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
(236-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш тегишли чет эл давлатининг қонунчилигига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.
(236-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)

Download 147.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling