Ўзбекистон Республикасининг сайлов тизими Сайловлар
биринчидан, аста-секинлик ва босқичма-босқич ҳаракат қилиш ва ислоҳотларни амалга ошириш; иккинчидан
Download 17.26 Kb.
|
16-мавзу маълумот
- Bu sahifa navigatsiya:
- Биринчи босқич
- Иккинчи босқич
биринчидан, аста-секинлик ва босқичма-босқич ҳаракат қилиш ва ислоҳотларни амалга ошириш;
иккинчидан, демократик ўзгаришлар даражасининг халқ руҳиятига, менталитетига мослиги; учинчидан, тарихий-миллий тажрибага таяниш; тўртинчидан, халқаро ҳуқуқ андозалари ва талабларини эътиборга олиш; бешинчидан, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олиш. Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг асосий мақсади: самарали, ишчан, профессионал вакиллик органларини сайлаш ва юқори фуқаролик ва ҳуқуқий маданиятли сайловчиларни шакллантиришдир. Истиқлол йилларида Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги уч босқични босиб ўтди. Биринчи босқич: бир палатали парламентга сайловлар босқичи, яъни бу босқич Собиқ Иттифоқ давридан бошланган бўлиб, то 2004 йилга қадар давом этган. Бу босқичда илк бор Ўзбекистонда муқобил (альтернатив) кўппартиявийлик асосида Президентлик сайловлари бўлиб ўтди ва сайловлар тўғрисидаги бир қатор қонунлар қабул қилинди. Бу босқичда Конституцияда сайлов тизимининг асослари мустаҳкамланди, сайловлар тўғрисидаги қонунлар асосида, кўппартиявийлик асосида биринчи марта ўзбек парламенти – Олий Мажлис сайланди. Иккинчи босқич: икки палатали парламентга сайловлар босқичи, яъни 2004 йилдан бошланди. Бу босқичда амалдаги сайлов қонунлари асосан Олий МАжлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига сайловлар бўлиб ўтди. Янги сайлов қонунчилиги тизимига қайси қонунлар киради? Биринчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси киради. Конституция- сайлов қонунчилиги тизимининг ўзагини, ядросини, умуртқасини ташкил этади. Сайлов қонунчилиги тизимига, иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисидаги қонун; учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисидаги қонун; тўртинчидан, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисидаги қонун; бешинчидан, Марказий сайлов комиссияси тўғрисидаги қонун; олтинчидан, фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонун киради. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида сайлов тизимига бағишланган махсус XXIII боб бор ва у «Сайлов тизими» деб номланади. Бундай боб кўпгина давлатлар Конституцияларида йўқ. Сайлов ҳуқуқига бағишланган Конституциянинг 117-моддаси катта ижодий салоҳиятга эгадир. Бу модда маълум шароитлар етилганда тегишли қонунлар қабул қилиш йўли билан ҳаракатга келтирилмоқда. Аристотель айтганидек, ҳуқуқ фуқароларнинг етуклигидан олдинда боради, лекин фуқароларнинг етуклиги ҳуқуқни татбиқ қилишни таъминлайди. Шу ерда бир тарихий фактни эслатиб ўтиш керак. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси лойиҳасини тайёрлаш ва муҳокама қилиш даврида бир қатор чет эллик экспертлар Конституция матнига сайлов тизимига бағишланган махсус бобни қўшмасликни таклиф этган эдилар. Сайлов ҳуқуқи – сайлов қонунчилигидан кенгроқ тушунчадир. Сайлов ҳуқуқи – бу ҳуқуқнинг комплекс соҳаси бўлиб, конституциявий ҳуқуқ нормаларидан ташқари, маъмурий, жиноий ва бошқа ҳуқуқ соҳалари нормаларини ўз ичига олади. Сайлов ҳуқуқининг ривожланиши ўзбек миллий ҳуқуқий тизимининг тараққиёт қонунларига тўла мос келади. Ҳозирги замон Ўзбекистон сайлов қонунчилиги халқаро андозаларга тўла мос келади. Ўзбекистон сайлов қонунчилигининг энг биринчи ва асосий хусусияти – бу унинг умум эътироф этилган халқаро андозаларга мослигидир. Сайловлар тўғрисидаги жаҳон андозалари (стандартлари) қайси халқаро ҳужжатларда ўз аксини топган? Биринчидан, Инсон ҳуқуқларига оид БМТнинг халқаро ҳужжатларида. Бу Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон Декларацияси, Фуқароларнинг шахсий ва сиёсий ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро Пакт (1966). Download 17.26 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling