ЎЗбекистон республикасининг солиқ кодекси умумий қисми қайси ҳолатларга эътибор қаратишимиз керак?


Download 183.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/5
Sana08.05.2023
Hajmi183.35 Kb.
#1446964
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Солиқ кодекси умумий қисми Нималарни билишимиз керак

Пенянинг фоиз ставкаси Ўзбекистон Республикаси Марказий 
банкининг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг уч юздан 
бирига тенг этиб қабул қилинади. 
110-модда 
34 
Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкдаги 
ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб туриш солиқ органи 
томонидан мазкур солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) солиқ 
мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш учун қуйидаги ҳолларда 
қўлланилиши мумкин: 
1) ушбу солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органига 
молиявий ва (ёки) солиқ ҳисоботи бундай ҳисоботни тақдим этишнинг 
белгиланган муддати тугаганидан кейин ўн кун ичида тақдим этилмаганда; 
2) солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан солиқ органининг 
камерал 
солиқ 
текшируви 
натижалари 
бўйича 
талабномасига 
тушунтиришлар ва (ёки) тузатишлар белгиланган муддатда тақдим 
этилмаганда, шунингдек солиқ тўловчи томонидан солиқ органи талаб 
қилган ҳужжатлар тақдим этилмаганда; 
3) солиқ текширувини ўтказаётган солиқ органларининг мансабдор 
шахсларини кўрсатилган ҳудудга ёки бинога (бундан турар жойлар 
мустасно) киришига тўсқинлик қилишда. Солиқ органи мансабдор 
шахсининг киришига тўсқинлик қилиниши унинг ўзи ва текширилаётган 
шахс томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилади. 
Бундай далолатнома асосида солиқ органи банкдаги ҳисобварақлар бўйича 
операцияларни тўхтатиб туради; 
4) солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) ўзи кўрсатган манзилда 
йўқлигида. 
Солиқ тўловчининг (солиқ агентининг) банкдаги ҳисобварақ бўйича 
операцияларнинг тўхтатиб турилиши банклар томонидан солиқ тўловчининг 
(солиқ агентининг) барча ҳисобварақлари бўйича барча чиқим операциялари 
тўхтатиб турилишини англатади. 
111-модда 


35 
Ўзбекистон Республикасида фаолиятни ваколатхона ёки доимий 
муассаса орқали амалга ошираётган чет эл юридик шахслари фаолиятни 
амалга ошириш жойидаги солиқ органларида ҳисобга қўйилиши лозим. 
128-модда 
36 
Чет эл юридик шахсини аккредитация қилинган филиал ва (ёки) 
ваколатхона орқали ўз фаолиятини амалга ошириш жойидаги солиқ 
органларида ҳисобга қўйиш Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва 
ташқи савдо вазирлиги томонидан тақдим этиладиган маълумотлар асосида 
амалга оширилади. 
129-модда 
37 
Солиқ органлари солиқ назоратини: 
1) солиқ текширувлари; 
2) солиқ мониторинги шаклида амалга оширади. 
136-модда 
38 
Солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини 
ўтказади: 
1) камерал солиқ текшируви; 
2) сайёр солиқ текшируви; 
3) солиқ аудити. 
137-модда 
39 
Камерал солиқ текшируви солиқ тўловчи (солиқ агенти) томонидан 
тақдим этилган солиқ ҳисоботини, молиявий ҳисоботни, шунингдек солиқ 
тўловчининг фаолияти тўғрисида солиқ органида мавжуд бўлган бошқа 
ҳужжатлар ҳамда маълумотларни таҳлил қилиш асосида солиқ органи 
томонидан ўтказилади. 
138-модда 
40 
Сайёр солиқ текшируви ўн кундан кўп бўлмаган муддатда 
ўтказилади. 
Сайёр солиқ текшируви натижаларига кўра солиқ органлари 
томонидан солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаш амалга оширилмайди. 
139-модда 
41 
Муайян давр учун солиқлар ва йиғимларни ҳисоблаб чиқариш ҳамда 
тўлашнинг тўғрилигини текшириш солиқ аудитидир. 
Солиқ аудити солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) юқори 
даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчига (солиқ 
агентига) нисбатан ўтказилади. 
140-модда 
42 
Солиқ аудити ўттиз кундан ортиқ давом этиши мумкин эмас. солиқ 
аудитини ўтказиш муддати икки ойгача, алоҳида ҳолларда эса — уч ойгача 
узайтирилиши мумкин. 
Солиқ аудитини ўтказиш муддатини узайтириш асослари ва 
тартибини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси белгилайди. 
141-142-
моддалар 
43 
Қуйидагилар солиқ мониторингининг предметидир: солиқ 
тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиш, ўзига нисбатан солиқ мониторинги 
ўтказилаётган юридик шахс томонидан солиқлар ва йиғимларни 
ҳисоблашнинг тўғрилиги, тўлиқ ва ўз вақтида тўланганлиги (ўтказиб 
берилганлиги). 
Солиқ тўловчилар учун солиқ мониторинги ихтиёрийдир. 
Юридик шахс, агар унинг олдинги йил учун даромадлари йиллик 
молиявий ҳисобот маълумотларига кўра камида ўн миллиард сўмни ташкил 
этган бўлса, солиқ мониторингини ўтказиш тўғрисидаги ариза билан солиқ 
органига мурожаат қилишга ҳақли. 
Юридик шахс солиқ органига солиқ мониторингини ўтказиш 
тўғрисида ариза тақдим этган йилдан кейинги календарь йил солиқ 
мониторинги ўтказиладиган даврдир. 
Солиқ мониторингини ўтказиш солиқ мониторинги ўтказиладиган 
йилнинг 1 январидан бошланади ва солиқ мониторинги ўтказилган даврдан 
кейинги йилнинг 1 июлида тугалланади. 
169-модда 


44 
Жисмоний шахс солиққа оид ҳуқуқбузарликлар содир этганлик 
учун ўн олти ёшдан бошлаб жавобгарликка тортилиши мумкин. 
211-модда 
45 
Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи 
ҳолатлар деб қуйидагилар эътироф этилади: 
1) шахсий ёки оилавий шароитлар оғир кечиши оқибатида солиққа 
оид ҳуқуқбузарликни содир этиш; 
2) таҳдид ёки мажбурлаш таъсирида ёхуд моддий, хизмат ёки бошқа 
жиҳатдан қарамлик сабабли солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этиш; 
3) суд ёки ишни кўраётган солиқ органи томонидан жавобгарликни 
енгиллаштирувчи деб топилиши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар. 
Солиққа 
оид 
ҳуқуқбузарликнинг илгари 
худди 
шундай 
ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортилган шахс томонидан содир 
этилганлиги жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолат деб эътироф этилади. 
Агар солиққа оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун ўзига нисбатан 
жавобгарлик чоралари қўлланилган шахс бу чоралар қўлланилган кундан 

Download 183.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling