ЎЗбекистон республикасининг солиқ кодекси умумий қисми қайси ҳолатларга эътибор қаратишимиз керак?
эътиборан бир йил ичида бундай ҳуқуқбузарликни қайта содир этмаган
Download 183.35 Kb. Pdf ko'rish
|
Солиқ кодекси умумий қисми Нималарни билишимиз керак
эътиборан бир йил ичида бундай ҳуқуқбузарликни қайта содир этмаган
бўлса, у жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади. Солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликни енгиллаштирувчи ёки оғирлаштирувчи ҳолатлар суд ёки ишни кўраётган солиқ органи томонидан белгиланади ва молиявий санкциялар қўлланилганда инобатга олинади. 216-модда 46 Жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳеч бўлмаганда битта ҳолат мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддасида белгиланган миқдорга нисбатан икки марта камайтирилади. Аниқланган солиққа оид ҳуқуқбузарликлардаги айбга иқрор бўлинганда ва солиқ органининг солиққа оид ҳуқуқбузарлик учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарори олинган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда молиявий санкциялар суммаси ихтиёрий равишда тўланганда жарима миқдори ушбу Кодекснинг тегишли моддаларида белгиланган миқдорга нисбатан икки бараварга камайтирилади. Жавобгарликни оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, жарима миқдори икки баробар оширилади. 218-модда 47 Қўшилган қиймат солиғининг солиқ тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ тўловчи томонидан бузилганда, — солиқ тўғрисидаги қонунчиликда назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг беш фоизи миқдорида, лекин беш миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ кодексининг 131-моддасида назарда тутилган ҳолларда солиқ солиш объекти бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганда, агар ҳисобга қўйишнинг белгиланган муддатидан ўтиши: ўттиз кундан кўп бўлмаганда, — бир миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади; ўттиз кундан кўп бўлганда, — икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширилиши — бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан ўн фоиз миқдорида, 219-модда лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш, — бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг ўн фоизи миқдорида, лекин бир миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 48 Солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этмаслик, — бу солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун бир фоиз миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг ўн фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 220-модда 49 Назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва хизматлар кўрсатганлик, худди шунингдек сотиб олувчига квитанциялар ёзиб бериш, талонларни, чекларни ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бериш мажбурий бўлгани ҳолда бундай ҳужжатларни бермасдан товарларни реализация қилганлик ва хизматлар кўрсатганлик, шунингдек ҳисоб-китоб терминаллари орқали тўловларни қабул қилишни рад этганлик — беш миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик, — етти миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши, — йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш дастури бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик, — йигирма миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 221-модда 50 Якка тартибдаги тадбиркор томонидан даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш (даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш китоби) қоидаларини бузиш — беш юз минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 222-модда 51 Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) — яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасидан ушбу Кодексга мувофиқ солиқларни ҳисоблаш амалга оширилади. Ушбу модданинг мақсадида солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади: товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик; 223-модда юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд сохта ҳужжатлар бўйича ташиш; ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги; расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, улардан фойдаланиш ва реализация қилиш; товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш; қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш; назорат-касса техникасининг фискал хотираси хизмати дастурига ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш; фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб чиқариш ҳисоботига қўшиш; товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни (фойдани) қасддан камайтириш); моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини (лимитларни) ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш ёки нормативларни нотўғри қўллаш; иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги; меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги; реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича акс эттириш. 52 Солиқни (йиғимни) нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки бошқа ғайриқонуний ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) натижасида солиқ (йиғим) суммасини тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик, агар бундай қилмиш Солик кодексининг 223 , 226 ва 227-моддаларида назарда тутилган солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аломатларини ўз ичига олмаган бўлса, — тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 224-модда 53 Қўшилган қиймат солиғидан озод қилинган товарларни (хизматларни) реализация қилишда, шунингдек қўшилган қиймат солиғини тўловчилар бўлмаган маҳсулот етказиб берувчилар томонидан товарларни (хизматларни) реализация қилишда қўшилган қиймат солиғини ҳисобварақ- фактурада акс эттирганлик, — маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган қўшилган қиймат солиғи суммасининг йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ- фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт. 225-модда 54 Назорат қилинадиган битимларда солиқ солиш мақсадида мустақил шахслар ўртасидаги битимларнинг тижорат ва (ёки) молиявий шартлари билан солиштириб бўлмайдиган тижорат ва (ёки) молиявий шартлар қўлланилиши натижасида солиқ суммаларини солиқ тўловчи томонидан тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик, — тўланмаган солиқ суммасининг қирқ фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 226-модда 55 Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг юридик ёки жисмоний шахс бўлган назорат қилувчи шахслари томонидан мазкур компания 227-модда фойдасининг улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқ суммаларини тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик, — назорат қилинадиган чет эл компаниясининг солиқ базасига киритилиши лозим бўлган фойдасига нисбатан тегишинча фойда солиғи бўйича ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тўланмаган солиқ суммасининг йигирма фоизи миқдорида, лекин ўн миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 56 Ҳар бир шахс солиқ органларининг норматив хусусиятга эга бўлмаган ҳужжатлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан, агар ушбу шахснинг фикрига кўра бундай ҳужжатлар, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) унинг ҳуқуқларини бузса, шикоят бериш ҳуқуқига эга. 230-модда 57 Солиқ органининг сайёр солиқ текшируви ёки солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарори юқори турувчи солиқ органи ёки суд томонидан бекор қилинган тақдирда, ушбу қарор бўйича солиқларнинг ва молиявий санкцияларнинг ундирилган (тўланган) суммалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ушбу суммалар ундирилган (тўланган) даврда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган фоизларни инобатга олган ҳолда қайтарилиши (ҳисобга олиниши) лозим. 230-модда 58 Солиқ органларининг қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан юқори турувчи солиқ органига шикоят қилиш солиқ тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади. Солиқ органининг сайёр солиқ текширувлари ва солиқ аудити натижалари бўйича қабул қилган қарорлари устидан суд тартибида шикоят қилиш фақат юқори турувчи солиқ органига шикоят қилинганидан кейингина мумкин бўлади. Бу қоида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори устидан шикоят қилишга нисбатан татбиқ этилмайди. Ёндошувни солиқ маслаҳатчиси Юлдашев Рахматулло Мухтаржанович тайёрлади. 11.08.2021 йил. Солиқ ва бухгалтерия хисоби хамда молия-иқтисодий соҳаларга оид савол жавоблар, тушунтиришлар, фойдали материаллар керак бўлса бизнинг телеграм каналимизга уланинг. Телеграм канал https://t.me/SJMASNAD Телефон: +998905490770 Download 183.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling