ЎЗбекистон республикасининг солиқ кодекси умумий қисми қайси ҳолатларга эътибор қаратишимиз керак?
бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд
Download 183.35 Kb. Pdf ko'rish
|
Солиқ кодекси умумий қисми Нималарни билишимиз керак
бўлган тақдирда эса, солиқ органларининг даъвоси бўйича суд
томонидан амалга оширилади. 14-модда 7 Солиқ муносабатларида солиқ тўловчилар контрагентларни танлаш чоғида уларнинг солиқ органларида солиқ тўловчилар сифатида ҳисобга қўйилганлигини, контрагентнинг ишбилармонлик обрўсини, ишлаб чиқариш базаси ва ходимлари мавжудлигини, молиявий ҳолатини, битим бўйича мажбуриятларни бажариш қобилиятини текшириб, лозим даражада эҳтиёткорлик қилиши шарт. Солиқ тўловчи томонидан унинг олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаган шахслар билан тузилган битимлар бўйича қилинган харажатлар (кўрилган зарарлар), агар ушбу солиқ тўловчи битим тузаётганда лозим 15-модда даражада эҳтиёткорлик қилмаган бўлса, солиқ солиш мақсадида тан олинмайди. 8 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади: 1) қўшилган қиймат солиғи; 2) акциз солиғи; 3) фойда солиғи; 4) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 5) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 7) мол-мулк солиғи; 8) ер солиғи; 9) ижтимоий солиқ. 17-модда 9 Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифалари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги махсус солиқ режимлари белгиланади: 1) айланмадан олинадиган солиқ; 2) маҳсулот тақсимотига оид битимлар иштирокчиларига солиқ солишнинг алоҳида тартиби; 3) махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига ва айрим тоифадаги солиқ тўловчиларга солиқ солишнинг алоҳида тартиби. 18-модда 10 Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига солиқларни ҳисоблаб чиқариш, солиқ тўловчидан ушлаб қолиш ва бюджет тизимига ўтказиш мажбурияти юклатилган шахслар солиқ агентлари деб эътироф этилади. 23-модда 11 Солиқ тўловчи, агар Солиқ кодексда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, солиқ муносабатларида қонуний ёки ваколатли вакил орқали иштирок этишга ҳақли. 24-модда 12 Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет давлатларнинг фуқаролари, шунингдек фуқаролиги бўлмаган шахслар жисмоний шахслардир. 30-модда 13 Тегишли мақоми ўзига нисбатан белгиланган солиқ даври бошланадиган ёки тугайдиган ҳар қандай кетма-кет ўн икки ойлик давр давомида жами бир юз саксон уч календарь кундан кўпроқ Ўзбекистон Республикасида ҳақиқатда бўлган жисмоний шахслар Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари деб эътироф этилади. 30-модда 14 Агар жисмоний шахс тегишли солиқ даврида Ўзбекистон Республикасида жами бир юз саксон уч кундан кам бўлиб, бироқ ушбу туриш муддати унинг бошқа бирор-бир давлатда турган муддатидан кўпроқ бўлса ҳам, у Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти деб эътироф этилади. 30-модда 15 Солиқ кодексининг мақсадларида чет эл юридик шахси Ўзбекистон Республикасидаги тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман қайси доимий фаолият жойида амалга ошираётган бўлса, ўша жой чет эл юридик шахсининг Ўзбекистон Республикасидаги доимий муассасаси деб эътироф этилади. Доимий муассаса деганда қуйидагилар тушунилади, чунончи: 1) ҳар қандай бошқарув жойи, филиал, бўлинма, бюро, идора, офис, хона, агентлик, фабрика, устахона, цех, лаборатория; 2) товарни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, бутлаш, қадоқлаш ва ўраб-жойлаш амалга ошириладиган жой; 36-модда 3) савдо шохобчаси сифатида фойдаланиладиган ҳар қандай жой, шу жумладан омбор; 4) кон (шахта), нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган бошқа ҳар қандай жой; 5) табиий ресурсларни ўрганиш (қидириш), ишлатиш, қазиб олиш ва (ёки) улардан фойдаланиш учун қўлланиладиган қурилма ёки иншоот (шу жумладан уни монтаж қилиш), фақат қурилма ёки иншоот бир юз саксон уч кундан ортиқ муддат мобайнида фойдаланилаётган бўлиши ёки фойдаланиш учун тайёр бўлиши шарт; 6) қувур, газ қувури билан боғлиқ фаолият (шу жумладан назорат ёки кузатув) амалга ошириладиган ҳар қандай жой; 7) ўйин автоматларини (шу жумладан уларга қўшимчаларни), компьютер тармоқлари ва алоқа каналларини, аттракционларни ўрнатиш, созлаш ҳамда улардан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият амалга ошириладиган ҳар қандай жой. 16 Агар шахслар ўртасидаги муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари ушбу шахслар тузадиган битимларнинг шартларига ва (ёки) натижаларига ва (ёки) ушбу шахслар фаолиятининг иқтисодий натижаларига ёки ўзларини вакил қилган шахсларнинг фаолиятига таъсир кўрсатса, Солиқ кодекси умумий қисмида кўрсатилган шахслар солиқ солиш мақсадларида ўзаро боғлиқ бўлган шахслар деб эътироф этилади. 37-модда 17 Қуйидагилар дивидендлар деб эътироф этилади: 1) юридик шахснинг фойдасини (шу жумладан имтиёзли акциялар бўйича фоизлар тарзидаги фойдасини) ушбу юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) тегишли акциялар (улушлар) бўйича тақсимлаш чоғида акциядор (иштирокчи) томонидан олинган ҳар қандай даромад; 2) тугатиш чоғида юридик шахснинг акциядорига (иштирокчисига) ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлган қисми бўйича пул ёки натура шаклидаги тўловлар; 3) жамиятдан чиқарилган ёки чиқиб кетган иштирокчига улуши қисмининг чиқарилиш ёки чиқиб кетиш санасидан олдинги охирги ҳисобот даври учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботлари маълумотлари бўйича аниқланадиган ҳақиқий қийматини ушбу акциядорнинг (иштирокчининг) шу юридик шахснинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улуши миқдоридан кўп бўлмаган қисми бўйича тўлаш; 4) ушбу юридик шахснинг ўз капитали (мол-мулки) ҳисобига устав фонди (устав капитали) ошган тақдирда юридик шахс акциядорининг (иштирокчисининг) қўшимча акциялар қиймати (улуш номинал қийматининг ошиши) тарзида олинган даромадлари. Солиқ кодексининг мақсадлари учун хусусий корхона мулкдорига, оилавий корхона иштирокчисига ёки фермер хўжалиги бошлиғига бундай юридик шахслар тасарруфида қолган фойда суммасидан тўланадиган даромадлар дивидендларга тенглаштирилади. 41-модда 18 Солиқ қарзини тўлаш, шу жумладан уни солиқ органлари томонидан ундириш чоғида тўлаш қуйидаги тартибдаги кетма-кетликда амалга оширилади: 1) солиқлар суммаси; 2) ҳисобланган пенялар; 3) жарималар. 55-модда 19 Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади: қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса; ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса. Солиқ кодекси мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар киради: 1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари; 2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари; 3) ипакчилик маҳсулотлари; 4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар. Саноатда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ушбу Кодекс мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти деб эътироф этилмайди. 57-модда 20 Қонунчиликда нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс ушбу Кодекс мақсадида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар: даромад олиш мақсадига эга бўлмаса; даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса. 58-модда 21 Бундай солиқ элементларига қуйидагилар киради: 1) солиқ солиш объекти; 2) солиқ базаси; 3) солиқ ставкаси; 4) солиқ даври; 5) солиқни ҳисоблаб чиқариш тартиби; 6) солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартиби; 7) солиқни тўлаш тартиби. Солиқни белгилашда солиқ имтиёзлари ва уларнинг қўлланилиши учун асослар назарда тутилиши мумкин. 69-модда 22 Қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзлар, шу жумладан товарлар Ўзбекистон Республикасининг ҳудудига олиб кирилишида (импортида) солиқ солишдан бўшаган маблағларни аниқ мақсадларга йўналтириш шарти билан, берилиши мумкин эмас. 75-модда 23 Солиқ солиш мақсадларидаги ҳисоб сиёсати солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда белгиланади. Бунда ҳисоб сиёсати ихтиёрий шаклда тасдиқланади 77-модда 24 Солиқ солиш объектларининг ва солиқ солиш билан боғлиқ объектларнинг алоҳида-алоҳида ҳисоби мутаносиб усул ёки тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули ёрдамида юритилиши мумкин. Ҳисобга олишнинг мутаносиб усулида даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар реализация қилишдан олинган тушумнинг умумий суммасида 80-модда фаолиятнинг муайян турлари бўйича, қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини ҳисобга олмаган ҳолда реализация қилишдан олинган тушум улушига мутаносиб тарзда шу муайян фаолият турларига киритилади. Тўғридан-тўғри ҳисобга олиш усули қўлланилганда даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар фаолиятнинг қайси тури амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса, шу турига киритилади. Бунда фаолиятнинг фақат битта аниқ турига киритиш мумкин бўлмаган даромадлар, харажатлар ва солиқ солишнинг бошқа объектлари ёки солиқ солиш билан боғлиқ объектлар ҳисобга олишнинг мутаносиб усули орқали фаолиятнинг амалга оширилаётган барча турларига киритилади. 25 Солиқ органи солиқ тўловчи томонидан белгиланган шаклда тақдим этилган солиқ ҳисоботини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас. 82-модда 26 Солиқ тўловчилар ва солиқ агентлари солиқ органларига солиқ ҳисоботини ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни, агар ушбу Кодексда бошқача қоида белгиланмаган бўлса, ушбу ҳисобот тақдим этилган Download 183.35 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling