ЎЗбекистон республикасининг солиқ кодекси умумий қисми қайси ҳолатларга эътибор қаратишимиз керак?


йилдан кейин камида беш йил сақлаши шарт


Download 183.35 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana08.05.2023
Hajmi183.35 Kb.
#1446964
TuriКодекс
1   2   3   4   5
Bog'liq
Солиқ кодекси умумий қисми Нималарни билишимиз керак

йилдан кейин камида беш йил сақлаши шарт. 
84-модда 
27 
Солиқ тўлашнинг муддатини кейинроқ муддатга кўчириш солиқни 
тўлаш муддатини ўзгартириш деб эътироф этилади. 
Солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш уни тўлашни кечиктириш ёки 
бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида амалга оширилади. 
Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, шу солиқ 
бўйича тегишлича бир йўла ёки босқичма-босқич қарз суммасини тўлаган 
ҳолда, ушбу солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришдан иборатдир. 
Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш солиқларни 
тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини бериш тўғрисида 
қарор қабул қилингунига қадар юзага келган қарз суммасига ёки келгусида 
юзага келадиган қарз суммасига нисбатан берилиши мумкин. 
Солиқ тўлашни кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш, агар Солиқ 
кодексининг 
99-моддасида
 бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, бир 
йилдан ошмаган муддатга берилади. 
97-модда 
28 
Солиқ тўловчида солиқ қарзи мавжуд бўлган тақдирда, ортиқча 
тўланган ёки ортиқча ундирилган солиқ суммаси ушбу қарзни узиш 
ҳисобига қуйидаги кетма-кетликда ҳисобга олиниши лозим: 
1) мазкур солиқ турининг пеняси бўйича қарз ҳисобига; 
2) бошқа солиқлар ва уларнинг пенялари бўйича қарзни узиш 
ҳисобига; 
3) солиққа оид ҳуқуқбузарликлар учун жарималарни тўлаш 
ҳисобига. 
Ортиқча тўланган солиқ суммаси солиқ тўловчининг аризасига 
кўра солиқ тўловчига тўлиқ ёки қисман қайтарилиши мумкин. 
103-модда 
29 
Солиқ мажбуриятининг бажарилиши мол-мулк гарови, кафиллик
банк кафолати, пенялар, банкдаги ҳисобварақлар бўйича операцияларнинг 
тўхтатилиши ва солиқ тўловчининг мол-мулкини хатлаш билан 
таъминланиши мумкин. 
106-модда 
30 
Солиқ кодексида назарда тутилган ҳолларда солиқларни тўлаш 
мажбурияти мол-мулк гарови билан таъминланиши мумкин. 
Мол-мулк гарови солиқ органи ва гаровга қўювчи ўртасидаги 
шартнома билан расмийлаштирилади. Солиқ тўловчининг ўзи ёки учинчи 
шахс гаровга қўювчи бўлиши мумкин. 
107-модда 


31 
Солиқ мажбуриятини бажариш муддатлари ўзгарган тақдирда ва 
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда солиқларни тўлаш 
мажбурияти кафиллик билан таъминланиши мумкин. 
Кафиллик туфайли кафил, агар солиқ тўловчи тегишли солиқ 
суммаларини ва тегишли пеняларни белгиланган муддатда тўламаса, солиқ 
органлари олдида солиқ тўловчининг солиқларни тўлаш бўйича 
мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини олади. 
108-модда 
32 
Солиқ мажбуриятини бажариш муддатлари ўзгарган тақдирда ва 
ушбу Кодексда назарда тутилган бошқа ҳолларда солиқни тўлаш 
мажбурияти банк кафолати билан таъминланиши мумкин. 
Агар солиқ тўловчи тўланиши лозим бўлган солиқ суммаларини ва 
тегишли пеняларни белгиланган муддатда тўламаса, банк кафолати туфайли 
банк (кафолат берувчи) солиқ органлари олдида солиқ тўловчининг солиқни 
тўлаш бўйича мажбуриятини тўлиқ ҳажмда бажариш мажбуриятини ўз 
зиммасига олади. 
109-модда 
33 
Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган 
суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади. 

Download 183.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling