Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet102/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

125-модда. Якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахснинг солиқ қарзини ундириш
Агар якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс (бундан буён ушбу моддада жисмоний шахс деб юритилади) солиқ тўлаш бўйича мажбуриятларини белгиланган муддатда бажармаган бўлса, солиқ органи солиқ қарзини ушбу жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ариза (бундан буён ушбу моддада ундириш тўғрисидаги ариза деб юритилади) билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ундириш тўғрисидаги аризага солиқ органининг талабномани таъминлаш тартибида жавобгарнинг мол-мулкини хатлаш ҳақидаги илтимосномаси илова қилиниши мумкин.
Ундириш тўғрисидаги аризанинг нусхаси у судга берилган кундан кечиктирмай солиқ органи томонидан солиқ қарзи ундирилаётган жисмоний шахсга юборилади.
Агар жисмоний шахснинг солиқ қарзи умумий суммаси бир миллион сўмдан ошса, ундириш тўғрисидаги ариза солиқ органи томонидан судга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Солиқ қарзини жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш тўғрисидаги ишлар қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилади.
(125-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонуний кучга кирган суд қарори асосида солиқ қарзини жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш ушбу моддада назарда тутилган ўзига хос хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(125-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ қарзини жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундириш қуйидагиларга нисбатан ушбу кетма-кетлик билан амалга оширилади:
1) банк ҳисобварақларидаги пул маблағларига;
2) нақд пул маблағларига;
3) бошқа шахсларга шартнома бўйича эгалик қилишга, фойдаланишга, тасарруф этишга берилган мол-мулкка, ушбу мол-мулкка доир мулк ҳуқуқи уларга ўтмаган ҳолда, агар солиқ мажбурияти ижросини таъминлаш учун бундай шартномалар бекор қилинган ёки ҳақиқий эмас деб топилган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
4) бошқа мол-мулкка, бундан қонунчиликка мувофиқ белгиланадиган жисмоний шахснинг ёки унинг оиласи аъзоларининг кундалик шахсий фойдаланиши учун мўлжалланган мол-мулк мустасно.
(125-модда еттинчи қисмининг 4-банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Солиқ қарзини жисмоний шахснинг мол-мулки ҳисобидан ундиришда ушбу модданинг еттинчи қисмида белгиланган кетма-кетликни бузишга йўл қўйилмайди.
Солиқ қарзи жисмоний шахснинг пул маблағлари кўринишида бўлмаган мол-мулки ҳисобидан ундирилган тақдирда, солиқ қарзи бундай мол-мулк реализация қилинган ва ундан келиб тушган суммалар ҳисобидан тўланган пайтдан эътиборан тўланган деб ҳисобланади.
Мазкур мол-мулк хатлаб қўйилган кундан эътиборан ва тушган суммалар бюджет тизимига ўтказилган кунга қадар солиқларни ўз вақтида тўламаганлик учун пенялар ҳисобланмайди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 167 ва 168-моддалари.
[ОКОЗ:

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling