Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 345-модда.
344-модда. Фоиз тарзидаги даромадларга солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари
Агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентига тўланадиган фоизлар ушбу даромадларни олувчининг солиқ базасида ҳисобга олинади ва унга ушбу бўлимда назарда тутилган тартибда солиқ солинади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган юридик шахс томонидан нотижорат ва бюджет ташкилотларига маблағларни депозитга жойлаштиришидан тўланадиган фоизларга тўлов манбаида ушбу Кодекс 337-моддаси биринчи қисмининг 12-бандида белгиланган миқдордаги солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади ва бундай даромадлар олувчиларнинг солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади. (344-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон) 345-модда. Солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан солиқни ҳисоблаб чиқариш, ушлаб қолиш ҳамда тўлаш тартиби Дивидендлар ва фоизлар тарзида даромадлар тўловчи юридик шахслар ушбу Кодекс 343-моддасининг биринчи ва 344-моддасининг иккинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда солиқ агентлари деб эътироф этилади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекс 343-моддасининг биринчи қисми, 344-моддасининг иккинчи қисми. Солиқ агенти Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари деб эътироф этиладиган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларга дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромадларга нисбатан ҳар бир солиқ тўловчи бўйича алоҳида солиқ суммасини ушбу Кодекс 337-моддасининг биринчи қисми 11-бандида ёки 381-моддасида назарда тутилган солиқ ставкалари бўйича кўрсатилган даромадларни ушбу моддада белгиланган тартибда ҳар бир тўловга татбиқан белгилайди. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 381-моддаси. Дивидендлар олувчи солиқ тўловчининг даромадларидан ушлаб қолинадиган солиқ суммасини аниқлашда солиқ базаси ҳар бир олувчига нисбатан солиқ агенти томонидан шу олувчига тўғри келадиган солиқ солинадиган дивидендлар жами суммасининг улуши сифатида аниқланади. Дивидендларнинг солиқ солиниши лозим бўлган бундай жами суммаси юридик шахс томонидан барча олувчиларнинг фойдасига тақсимланиши лозим бўлган, ушбу юридик шахс томонидан жорий ҳисобот (солиқ) даврида ва ўтган ҳисоботда (солиқ даврларида) олинган дивидендларни дивидендларни олувчилар фойдасига тақсимлаш санасидаги дивидендлар умумий суммасига камайтирилган дивидендларнинг умумий суммаси сифатида аниқланади. Бунда тақсимланадиган дивидендларнинг умумий суммасини ушбу юридик шахс томонидан олинган дивидендлар суммасига камайтириш, башарти ушбу олинган дивидендлар суммаси аввал ушбу юридик шахснинг дивидендлар тарзида олинган даромадларига нисбатан солиқ базасини аниқлашда ҳисобга олинмаган бўлса, амалга оширилади. Солиқ агенти ушбу Кодекс 344-моддасининг иккинчи қисмида кўрсатилган фоиз тарзидаги даромадларга нисбатан солиқ суммасини, ушбу модданинг иккинчи қисмида белгиланган тартибга айнан ўхшаш тартибда аниқлайди. Дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи ўзининг солиқ ҳисобига олинган жойидаги солиқ органига дивидендлар ва фоизлар ҳисобланган ойдан кейинги ойнинг йигирманчи кунидан кечиктирмай солиқ агентлари томонидан тақдим этилади. Солиқ суммаси дивидендларни ва фоизларни тўлаш муддатидан кечиктирмай бюджетга тўланади. Солиқ агенти дивидендлар ва фоизларни олувчининг талабига кўра, ушбу шахсга солиқ даври учун даромад суммаси ва ушлаб қолинган солиқнинг умумий суммаси тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шаклдаги маълумотнома тақдим этиши шарт. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling