432-модда. Солиқни тўлаш тартиби
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
айланмадан солиқ тўловчилар учун − йиллик солиқ суммасининг тўртдан бир қисми миқдорида, ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай;
(432-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
айланмадан солиқ тўловчи бўлмаган солиқ тўловчилар учун — йиллик солиқ суммасининг ўн иккидан бир қисми миқдорида, ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай. Бунда январь ойи учун 20 январдан кечиктирмай амалга оширилади.
(432-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Солиқ даври давомида солиқ тўлашнинг белгиланган муддатидан кейин мажбуриятлар юзага келганда, ушбу суммани тўлаш мажбуриятлар юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқни тўлаш қуйидагича амалга оширилади:
ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар — йиллик солиқ суммасининг 30 фоизи;
ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар — солиқнинг қолган суммаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |