Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
435-модда. Солиқ базаси
Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органнинг маълумотлари бўйича ер участкаларининг майдони солиқ базасидир. Олдинги таҳрирга қаранг. Жисмоний шахсларга берилган, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича солиқ базаси ушбу Кодекс 428-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ солиқ солинмайдиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари чегириб ташланган ҳолда, ер участкаларининг қонунчиликка мувофиқ аниқланган норматив қийматидир. Бунда ер участкаларининг норматив қиймати тегишинча туманнинг (шаҳарнинг) суғориладиган ёки суғорилмайдиган ерлари учун ўртача ҳисобда аниқланади. (435-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. Жамоа боғдорчилиги, узумчилиги ва полизчилигини юритиш учун фуқароларга берилган, шунингдек якка тартибдаги ва жамоа гаражлари эгаллаган ер участкалари бўйича солиқ базаси ушбу ер участкаларини берган ташкилотлар бошқарув органларининг маълумотлари бўйича аниқланади. (435-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-659-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 03/20/659/1681-сон — 2021 йил 1 январдан кучга киради) Хизмат юзасидан берилган чек ер майдонлари бўйича солиқ базаси ўз ходимларига ер участкаларини берган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг маълумотлари бўйича аниқланади. LexUZ шарҳи Қаранг: мазкур Кодекснинг 26-моддаси. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling