Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- ОКОЗ
4701-модда. Қатъий белгиланган суммадаги солиқ ставкаси бўйича солиқ тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари
Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга ўтиш тўғрисида ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда кейинги ой бошлангунига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилади. Янги ташкил этилган солиқ тўловчилар давлат рўйхатидан ўтиш чоғида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни танлашга ҳақли. Қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашга солиқ даври мобайнида ўтилган тақдирда, солиқ миқдори қатъий белгиланган суммани ўн иккига бўлиш ва олинган натижани жорий солиқ даврининг якунига қадар қолган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Агар солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммадаги солиқ тўловчининг жами даромади беш юз миллион сўмдан ошса, у ҳолда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси бундай ошиш рўй берган ойдан бошлаб жорий солиқ даврининг охирига қадар жами даромади беш юз миллион сўмдан ортиқ бўлган солиқ тўловчилар учун белгиланган солиқ ставкасидан келиб чиққан ҳолда қайта ҳисоблаб чиқилади. Солиқ даври давомида қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашдан қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ўтишда қатъий белгиланган суммадаги солиқ суммаси ушбу солиқларни тўлашга ўтиш амалга оширилган охирги календарь ой ҳисобга олинган ҳолда тўланади. Солиқ тўловчилар навбатдаги солиқ давридан бошлаб қатъий белгиланган суммада солиқ тўлашни рад этишга ва ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган шаклда, навбатдаги солиқ даври бошланишига қадар ўн кундан кечиктирмай хабардор қилган ҳолда, солиқни ушбу Кодекс 467-моддасининг биринчи қисмида кўрсатилган солиқ ставкалари бўйича тўлашга ўтишга ҳақли. Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчисидан дивидендлар тарзида олинадиган даромадларга солиқ солинмайди. Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси мазкур солиқ бўйича ва дивидендлар тарзидаги даромадларга тааллуқли қисм бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш мажбуриятидан озод қилинади. Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчиси қўшилган қиймат солиғини ва фойда солиғини тўлашга ўтишда товар-моддий захираларнинг қолдиқлари ҳамда узоқ муддатли активлар бўйича қўшилган қиймат солиғи суммаларини ҳисобга олишни амалга оширмайди. Қатъий белгиланган суммадаги солиқнинг солиқ тўловчилари солиқни календарь ойидан кейинги ойнинг ўн бешинчи санасидан кечиктирмай ҳар ойда тенг улушларда тўлайди. (4701-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради) [ОКОЗ: Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling