Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси


Download 1.43 Mb.
bet383/401
Sana25.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1122943
TuriКодекс
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   401
Bog'liq
30.12.2019 (1)

469-модда. Солиқ даври. Ҳисобот даври
Календарь йил солиқ давридир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бир ой ҳисобот давридир.
(469-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-741-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 03/21/741/1219-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 29-моддаси.
470-модда. Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар ушбу Кодекснинг 4701-моддасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда аниқланади.
(470-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-812-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.12.2022 й., 03/22/812/1145-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Агар ушбу моддада бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, ҳисобот даври якунлари бўйича солиқ суммаси солиқ даври бошидан ортиб борувчи якун билан солиқ базасининг мос солиқ ставкасига фоиз улуши сифатида ҳисоблаб чиқарилади.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан солиқ ҳисобида турган жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
1) ҳисобот даври якунлари бўйича — ҳисобот давридан кейинги ойнинг ўн бешинчи кунидан кечиктирмай;
2) солиқ даври якунлари бўйича — солиқ давридан кейинги даврнинг 15 февралидан кечиктирмай;
Ҳисобот (солиқ) даври якунлари бўйича солиқни тўлаш тегишли ҳисобот (солиқ) даври учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш муддатидан кечиктирмай амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг II-бўлими.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   ...   401




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling