Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси
Download 1.43 Mb.
|
30.12.2019 (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 58-модда.
57-модда. Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари
Ушбу Кодекс мақсадида қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари деб бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга жавоб берадиган юридик шахслар эътироф этилади: қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчи ва уни бирламчи қайта ишловчи, башарти бундай юридик шахснинг жами даромадида ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини, шу жумладан уни ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта ишлашдан олинган маҳсулотни реализация қилишдан олинган даромадининг улуши солиқ давридаги жами даромаднинг камида 80 фоизини ташкил этса; ер участкаларига эга бўлган, бу ер участкалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлса. Ушбу Кодекс мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари жумласига биологик ресурслардан (ҳайвонлар ва ўсимликлардан) олинган қуйидаги маҳсулотлар киради: 1) қишлоқ ва ўрмон хўжалиги ўсимликшунослиги маҳсулотлари; 2) чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик маҳсулотлари; 3) ипакчилик маҳсулотлари; 4) балиқчилик маҳсулотлари ва сувда етиштириладиган экинлар. Саноатда қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ушбу Кодекс мақсадида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти деб эътироф этилмайди. 58-модда. Нотижорат ташкилотлар Олдинги таҳрирга қаранг. Қонунчиликда нотижорат ташкилот учун белгиланган шаклда рўйхатдан ўтказилган, қуйидаги шартларга мувофиқ бўлган юридик шахс ушбу Кодекс мақсадида нотижорат ташкилот деб эътироф этилади, агар: (58-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон) даромад олиш мақсадига эга бўлмаса; даромадларни ёки мол-мулкни иштирокчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламаса. LexUZ шарҳи Қаранг: «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни. Download 1.43 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling