Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича.
Жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича 2021 йилда амалда бўлган ер солиғининг базавий ставкалари ўртача 1,1 бараварга индексация қилинди. Бунда солиқ ставкаларининг аниқ миқдорини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан базавий ставкалар асосида туманнинг иқтисодий ривожланиши ва нуфузидан келиб чиқиб оширувчи ва камайтирувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда аниқлаш тартиби сақлаб қолинди. Солиқ юкининг кескин ошишига йўл қўймаслик мақсадида, 2022 йилда жисмоний шахслар (тадбиркорлик фаолиятида фойдаланиладиган ер участкаларидан ташқари) учун ҳисобланган солиқ суммаси 2021 йилда ҳисобланган солиқ суммасининг 1,3 бараваридан ошмаслиги белгиланди.
Кодекснинг 437-моддаси “Солиқ ставкалари” бўйича, республика ҳудудлари кесимида базавий солиқ ставкалари 1 кв.м учун мутлақ ўлчамда қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Республика ҳудудлари
|
1 кв. м учун базавий солиқ ставкаси (сўмда)
|
Тошкент шаҳри
1 зона
2 зона
3 зона
4 зона
5 зона
|
1280
1085
890
700
500
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
260
|
Андижон вилояти
|
320
|
Бухоро вилояти
|
260
|
Жиззах вилояти
|
260
|
Қашқадарё вилояти
|
260
|
Навоий вилояти
|
260
|
Наманган вилояти
|
320
|
Самарқанд вилояти
|
320
|
Сурхондарё вилояти
|
234
|
Сирдарё вилояти
|
205
|
Тошкент вилояти
|
270
|
Фарғона вилояти
|
260
|
Хоразм вилояти
|
260
|
Бунда, солиқ ставкаларини аниқ миқдорини белгилаш мақсадида:
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари 0,5 дан 2,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни қўллаган ҳолда, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган базавий солиқ ставкалари асосида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун туман ва шаҳарлар кесимида уларнинг иқтисодий ривожланишига қараб;
туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва вилоятлар халқ депутатлари Кенгашлари томонидан белгиланган солиқ ставкаларига Тошкент шаҳри учун эса - белгиланган базавий солиқ ставкаларига 0,7 дан 3,0 гача бўлган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни уларнинг ҳудудларида жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида солиқ ставкаларини белгилаш тартиби сақлаб қолинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |