Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Download 138.77 Kb.
bet28/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

юридик шахслар учун – чорак;
жисмоний шахслар учун – календарь йили.
ҳисобот даври:
юридик шахслар учун - бир ой;
жисмоний шахслар учун - календарь йили ҳисобланди.
Қайд этилганидек, жорий йилдан “Фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғи” жорий этилди. Шу мносабат билан Солиқ кодекснинг 18 бўлими қўшимча 181 бўлим билан тўлдирилиб, унга қўшимча 641боб “Фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш” боб киритилди ва унда ушбу солиқни тўловчилар, солиқ объекти, базаси, солиқни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиблари белгиланди.
Кодекснинг 4541-моддаси “Солиқ тўловчилар” бўйича қимматбаҳо, рангли ва (ёки) радиоактив металларни, нодир ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва (ёки) уларни техноген минерал хосилалардан ажратиб олувчи, шунингдек углеводородлар хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғининг солиқ тўловчилари деб эътироф этилди.
Кодекснинг 4542-моддаси “Солиқ солиш объекти” бўйича қазиб олинган (ажратиб олинган) металлар ёки углеводород хомашёсини сотишдан олинган рента даромади фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи (бундан буён ушбу бобда солиқ деб юритилади) солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Кодекснинг 4543-моддаси “Рента даромади” бўйича, рента даромади деб қазиб олинган (ажратиб олинган) металлар ёки углеводород хомашёсини реализация қилишдан олинган, битим тарафлари томонидан қўлланилган баҳодан келиб чиқиб ҳисобланган, унга қўшилган қиймат солиғи ва акциз солиғини киритмай белгиланадиган даромадлар ва уларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ харажатлар ўртасидаги фарқ эътироф этилиши;
рента даромади бирламчи ишлов бериш (саноат йўсинида дастлабки қайта ишлаш, рудани бойитиш)дан ўтган ва сотиш учун яроқли бўлган металлар ёки углеводородларни қазиб олиш (ажратиб олиш) фаолияти доирасида аниқланиши;
агар, солиқ тўловчи рудадан (концентратдан) металл ажратиб олиш ёки қазиб олинган углеводород хомашёсини мустақил равишда ёхуд қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида қайта ишлашни амалга оширса, металлар ёки углеводородларни сотишдан олинган даромадлар уларга кейинчалик ишлов бериш, уларни қайта ишлаш ва ташиш учун солиқ тўловчи томонидан қилинган харажатларни чегирган ҳолда, қайта ишланган маҳсулотларни сотиш баҳосидан келиб чиқиб аниқланиши, бунда агар Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида капитал харажатларга тегишлилиги назарда тутилган бўлса, ушбу модданинг бешинчи қисмида кўрсатилган, металлар ва углеводородларга ишлов бериш ва қайта ишлаш объектларини қуриш харажатлари, алоҳида металлар ва углеводородлар бўйича маҳсулотларни реализациясидан олинган даромадларга уларни қайта ишлаш, кейинчалик қайта ишлаш билан боғлиқ харажатлар киритилиши белгиланди.
Солиқ даврида чегириладиган, сотиш учун яроқли бўлган металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун уларга сарфланган зарур ва етарли бўлган капитал ва операцион харажатлар металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ харажатлар ҳисобланади. Бунда, капитал харажатлар (шу жумладан асосий воситалар ва номоддий активларни яратиш ёки сотиб олиш, инфратузилмани яратиш ва бошқа шунга ўхшаш мақсадлар учун харажатлар), агар улар ер қаъри участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун рухсатнома ёки лицензия олинган ер қаъри участкасини ўзлаштириш учун технологик шартларда назарда тутилган бўлса, ушбу технологик шартларда назарда тутилган тартиб ва меъёрлар доирасида ҳисобга олинади.
Солиққ тортиш мақсадида, операцион харажатлар деганда уларсиз металлар ёки углеводородларни қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича ишлаб чиқариш жараёнини амалга ошириб бўлмайдиган ва уларни бирламчи қайта ишлаш имконсиз ёки қийин бўладиган барча тасдиқланган ҳужжатлар ва асосланган харажатлар тушунилиши белгиланган.
Операцион харажатларга:
- зарур хомашё, материаллар, иссиқлик ва бошқа энергия ресурсларини сотиб олиш;
- инвентар, хўжалик буюмлари, амортизация қилинмайдиган бошқа мол-мулк;
- солиқ тўловчиларнинг технологик, транспорт ва бошқа ишлаб чиқариш эҳтиёжларига сарфланадиган ёқилғи, барча энергия турлари, шу жумладан, солиқ тўловчининг ўзи томонидан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган барча турдаги энергия, шунингдек энергияни ўзгартириш ва узатиш харажатлари;
-  рухсатнома (лицензия)лар ва ижара тўловларини тўлаш;
- ходимларга меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, компенсация тўловлари, ишланмаган вақт учун (шу жумладан, чет эл ташкилотларидан жалб қилинган ишчиларга) ҳақ тўлаш;
- қонунчиликка мувофиқ амалга оширилган харажатлар;
- металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) операциялари доирасида тўланган солиқ ва йиғимлар тўлови.
- ўзга юридик ёки жисмоний шахслар томонидан бажарилган ишлар ва хизматлар учун тўловлар киритилиши белгиланган.
Ўз навбатида:
- амортизация, шу жумладан инвестицион чегирмалар (объектнинг тугатиш қиймати чегирилган ҳолда);
- маркетинг ва реклама тадбирлари;
- илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари;
- юридик шахс бошқарув органи (кузатув кенгаши ёки шунга ўхшаш бошқа орган) аъзолари, маъмурий ходимлар ва маслаҳатчилар меҳнатига ҳақ тўлаш;
- солиқ тўловчиларнинг айби билан вужудга келадиган фавқулодда ҳолатларни бартараф этиш;
- ходимлар малакасини ошириш, мобил алоқа ва интернет хизмати харажатлари;
- захираларни ташкил этиш ва ихтиёрий турда суғурта қилиш;
- молиявий фаолият билан боғлиқ фоизли ёки бошқа харажатлар, шу жумладан капитал харажатлар қийматига киритилган фоизларни тўлаш харажатлари операцион харажатларга киритилмаслиги белгиланди.
Металлар ва углеводородларни қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича алоҳида инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш доирасида юзага келадиган, солиқ даврида чегириб ташланадиган харажатларга кирадиган капитал ва операцион харажатлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тўлдириш ҳуқуқи берилди.
Металл ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) билан бевосита боғлиқ бўлмаган, хусусан, молиявий бозорлардаги операциялар, шу жумладан хеджерлаш операциялари, шунингдек фоизлар ва дивидендлар кўринишидаги, шу жумладан капитал харажатлар қийматига капитализация қилинадиган фоизлар тарзидаги даромад ва харажатлар рента даромадини аниқлашда ҳисобга олинмаслиги белгиланган.
Рента даромадини аниқлашда, шунингдек, учинчи шахсларнинг харажатлари ҳам ҳисобга олинмайди, ҳар қандай турдаги бюджет субсидиялари эса рента даромадига киритилиши лозим бўлади.
Бир неча лицензияланган участкаларда металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олишни (ажратиб олишни) амалга оширувчи солиқ тўловчи ҳар бир бундай участкага нисбатан рента даромадини алоҳида аниқлаши, бунда солиқ тўловчи алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш талабларига мувофиқ тўғридан-тўғри ҳисоб усулидан фойдаланган ҳолда, даромадлар ва харажатларнинг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритиши шартлиги белгиланди.
Агар, бир неча лицензияланган участкада амалга оширилаётган металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича фаолият, агар унда кўрсатилган лицензияга эга участкаларини ўзлаштириш учун технологик шартларда металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ва (ёки) уларни кейинчалик қайта ишлаш учун ягона технологик лойиҳа назарда тутилган бўлса, лицензияланган битта участкада амалга оширилаётган фаолиятга тенглаштирилиши мумкин.
Бунда, солиқ тўловчи ҳар бир лицензияланган участкада амалга оширилаётган металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича фаолиятни битта участкада амалга оширилаётган фаолиятга тенглаштириш бўйича қарорни, унда лицензияланган участкалар рўйхатини кўрсатган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишиши лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бундай қарорни келишишнинг қўшимча шартлари ва тартибини белгилаш ҳуқуқига эга. Қарорда кўрсатилган лицензияланган участкалар рўйхати унга қўшимча участкаларни киритиш ҳисобига кенгайтирилиши мумкин эмас.
Агар, солиқ тўловчи қарорда кўрсатилган, илгари рўйхатга киритилган, лицензияланган участкада фойдали қазилмаларни (металлар ёки углеводород хомашёси) қазиб олиш ва (ёки) техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома (лицензия)ни қайтарса, ўзгага берса ёки сотса, бундай участка ушбу рўйхатдан чиқарилади, бундан тушган даромад эса рента даромадини оширади.
Агар активларни ишлаб чиқаришга (сотиб олишга) харажатлар капитал харажатлар таркибида ҳисобга олиниб, улар кейинчалик бошқа шахсларга реализация қилинса (берилса) ёки улар қайси лицензияланган участка учун ишлаб чиқарилган (сотиб олинган) бўлса, ўша лицензияланган участка билан бир технологик лойиҳага киритилмаган бошқа лицензияланган участкада фойдаланилса, бунда реализациядан олинган даромадлар рента даромадини оширади.
Рента даромади солиқ тўловчи томонидан ҳар бир лицензияланган участкага нисбатан металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун рухсатнома (лицензия) олган кундан бошлаб ҳар бир солиқ (ҳисобот) даври натижалари бўйича мустақил равишда аниқлайди.
Рента даромадини аниқлаш чоғида тарихий харажатлар солиқ базасини аниқлашда назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида харажатлар таркибига киритилади.
Агар рента даромадини аниқлашда натижа салбий бўлиб чиқса, харажатлар ва даромадлар ўртасидаги ижобий фарқ рента зарари деб эътироф этилади.
Кодекснинг 4544-моддаси “Солиқ базаси” бўйича, рента даромадининг суммаси солиқ базаси ҳисобланади, агар рента зарари мавжуд бўлганда, солиқ базаси нолга тенг деб эътироф этилади.
Солиқ базаси уларга нисбатан рента даромадини аниқлаш назарда тутилган ер қаъри участкаларининг ҳар бир лицензияланган участкаси (лицензияланган участкалар гуруҳи) бўйича алоҳида ҳисоблаб чиқилади ҳамда солиқ даври бошидан ўсиб борувчи якун билан аниқланади.
Металлар ва углеводородларни қазиб олиш (ажратиб олиш) билан шуғулланувчи хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга солиқ солинадиган базани АҚШ долларида аниқлаш ҳуқуқи берилди.
Агар, биринчи солиқ даври натижаларига кўра, рента зарари олинса, солиқ тўловчи бундай зарар миқдорини кейинчалик “жамғарилган рента зарари” махсус ҳисобварағида АҚШ долларида, валютанинг ўртача йиллик алмашув курси бўйича ҳисобга олиш ҳуқуқига эга. Бунда ҳар бир кейинги солиқ даврида ушбу ҳисобварақда ҳисобга олинган сумма жорий йилнинг 31 декабрь ҳолатига АҚШ долларида номинация қилинган, 2 фоизлик пунктга оширилган, унинг сўндириш муддати 2031 йилгача бўлган Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларининг даромадлигидан келиб чиқиб, аниқланадиган коэффициентга оширилади.
Солиқ даври учун ўртача йиллик курс солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг жорий солиқ даврида 1 январь ва 31 декабрь кунлари белгиланган курсларни қўшиб олинган суммани 2 га бўлиш йўли билан аниқланади.
Солиқ тўловчи тегишли лицензияланган участкага нисбатан солиқ базасини аниқлаши шарт бўлган биринчи солиқ даври бўлиб, металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун тегишли рухсатнома (лицензия) олинган кундан бошланган солиқ даври ҳисобланади. Бунда кўрсатилган рухсатнома (лицензия) 1 июлдан кейин олинган бўлса, бу лицензияланган участкага нисбатан биринчи солиқ даври металл ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун рухсатнома (лицензия) олинган кундан кейинги календарь йилнинг 31 декабригача бўлган давр ҳисобланади.
Солиқ тўловчи тарихий харажатларни биринчи солиқ даври харажатларига киритиш ҳуқуқига эга.

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling