Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Металлар (жумладан, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, шунингдек нодир ва нодир ер элементлари) бўйича


Download 138.77 Kb.
bet24/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

Металлар (жумладан, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металлар, шунингдек нодир ва нодир ер элементлари) бўйича солиқ базасини аниқлаш мақсадида Кодекснинг 451-моддаси қўшимча 4511-модда “Металларнинг айрим турларини қазиб олишда (ажратиб олишда) солиқ базасини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари” билан тўлдирилди ва мазкур моддада, олтин, кумуш, платина, палладий, мис, рух, қўрғошин ва молибден (улар бундан буён ушбу моддада металлар деб юритилади) бўйича солиқ базаси руда, концентрат ва (ёки) қайта ишланган якуний маҳсулот (тайёр маҳсулот) таркибидаги ҳар бир металлга нисбатан аниқланиши, металларни қазиб олишда (ажратиб олишда) солиқ базаси қуйидагилар ҳисобланиши белгиланди:
рудани (концентратни) реализация қилишда унинг таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига қўлланган ўртача арифметик биржа баҳоси ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасидаги юқори нарх бўйича ҳисобланган, уларга ишлов бериш (бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва (ёки) ташиш харажатларини чегирган ҳолда қазиб олинган (ажратиб олинган) металл қиймати;
олтин ва мисни реализация қилишда – руда, концентрат ва (ёки) қайта ишлашнинг якуний маҳсулоти (тайёр маҳсулот) таркибида мавжуд бўлган металл ҳажмига металл таркибига нисбатан қўлланиладиган солиқ (ҳисобот) даври учун ўртача арифметик биржа нархи ва ўртача олинган реализация қилиш баҳоси ўртасидаги юқори нарх бўйича ҳисобланган, уларга ишлов бериш (бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва ташиш харажатлари чегирилмаган ҳолдаги қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг қиймати. Бунда солиқ тўловчи олтин ва мис учун солиқ солинадиган базани ушбу харажатларни чегирган ҳолда белгилаш ҳуқуқига эгалиги;
мустақил равишда ёки қайтариш шарти билан қайта ишлашга бериш асосида ажратиб олинган кумуш, платина, палладий, рух, қўрғошин ёки молибденни реализация қилишда – солиқ тўловчи томонидан унга ишлов бериш (бойитиш), қайта ишлаш ва (ёки) ташишга қилинган харажатларни чегирган ҳолда қазиб олинган (ажратиб олинган) металлнинг солиқ (ҳисобот) даврида ўртача арифметик биржа нархи ва ўртача реализация нархи ўртасида олинган энг юқори нархи бўйича ҳисобланган қиймат белгиланди.
Агар, ажратиб олинган кумуш, платина, палладий, рух, қўрғошин ёки молибден рудада асосий металл бўлмаса ёки уларни ажратиб олиш олтин ва (ёки) мис ажратиб олинаётган (бойитилаётган, қайта ишланаётган) ишлаб чиқариш қувватларида амалга оширилаётган бўлса, солиқ тўловчи солиқ базасини уларнинг ишлов бериш (бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ёки ташиш харажатларни чегирмаган ҳолда аниқлаши;
кумуш, платина, палладий, рух, қўрғошин ёки молибден ажратиб олишда, ушбу металлар рудадаги асосий металлар бўлса, бошқа металлар, шу жумладан олтин ва мис бўйича солиқ базаси уларга ишлов бериш (бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва ташиш харажатлари чегириб ташланган ҳолда аниқлаш ҳуқуқи берилди.
Агар, солиқ тўловчи металлар билан бирга бошқа қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, шунингдек, нодир ва нодир ер элементларни ажратиб олаётган бўлса, бошқа металлар (элементлар) бўйича солиқ базаси уларга ишлов бериш (бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва ташиш харажатларини чегирган ҳолда ўртача олинган реализация қилиш нархи бўйича аниқланиши;
агар, солиқ тўловчи рудадаги асосий металлар билан бирга бошқа металларни, шу жумладан техноген чиқиндилардан (чанг, шлак, кек, шлам ва бошқалар) ажратиб олса, ушбу металлар (элементлар) бўйича солиқ солинадиган база уларга ишлов бериш (бойитиш), қайта ишлаш (аффинаж) ва ташиш харажатларини чегирган ҳолда ўртача олинган сотиш (ўртача арифметик биржа) баҳосидан келиб чиқиб аниқлаши белгиланди.

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling