Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида


Download 138.77 Kb.
bet29/31
Sana07.10.2023
Hajmi138.77 Kb.
#1694911
TuriКодекс
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31
Bog'liq
2022 ЙИЛ ЎЗГАРИШЛАР 15.01 охир.вар.

Тарихий харажатларга солиқ тўловчи томонидан металл ёки углеводородларни қазиб олиш (ажратиб олиш) учун лицензия олиш санасидан олдин амалга оширилган ва тегишли лицензия участкаси билан бевосита боғлиқ бўлган қуйидаги харажатлар киради:
- геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олиш ва (ёки) металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун лицензия олиш, шунингдек, металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) ҳуқуқини олишга;
- ер қаърини геологик ўрганиш;
- металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун тайёргарлик ишлари.
Ушбу харажатларнинг амалга ошириш санаси молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Агар ишлаб чиқариш (сотиб олиш) харажатлари капитал харажатлар сифатида ҳисобга олинган активлар солиқ тўловчи томонидан кейинчалик металл ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) бўйича ишлаб чиқариш жараёнида бир йилдан кўпроқ вақт давомида фойдаланилмаса, уларни сотиб олиш харажатларига коэффициент қўлланилмайди.
Агар солиқ даври якуни бўйича, рента даромади олинган бўлса, солиқ базаси жамғарилган рента зарари суммасига камайтирилади ва агар рента даромади жамғарилган рента зарарининг тўлиқ суммасини қоплаш учун етарли бўлмаса – рента даромади суммасига камайтирилади. Бунда жамғарилган рента зарари суммаси рента даромадини камайтиришга қаратилган суммага камайтирилади.
Солиқ даври рента даромадлари билан тугаганида солиқ тўловчи капитал харажатларни амалга оширса ва ҳисобот даври якуни бўйича рента зарарини олса, бу зарар “жамғарилган рента зарари” махсус счётига киритилади ва унга нисбатан валютанинг ўртача йиллик алмашув курси қоидалари қўлланилади.
Солиқ даври якунлари бўйича рента даромади олинган ҳолларда кейинги солиқ даврида “жамғарилган рента зарари” ҳисобварағида қайд этилган сумма Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларининг даромадлилигидан келиб чиқиб аниқланадиган коэффициент билан индексация қилинади.
Агар жамғарилган рента зарари қоплангандан кейин ва рента даромади шаклланганда солиқ тўловчида янгидан рента зарари пайдо бўлса, ушбу зарар юқорида белгиланган тартибга ўхшаш тартибда қопланади.
Металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) учун ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бир юридик шахсдан бошқасига ўтказилганда, сотилган санадан биринчи юридик шахсда мавжуд бўлган рента зарарининг қолдиғи Ўзбекистон Республикасининг халқаро облигацияларининг даромадлилигидан келиб чиқиб аниқланадиган коэффициентни ҳисобга олган ҳолда иккинчи юридик шахсга ўтади.
Лекин, металлар ёки углеводород хомашёсини қазиб олиш (ажратиб олиш) рухсатнома (лицензия)сининг амал қилиш муддати даврида қопланмаган жамғарилган рента зарари солиқ тўловчига қоплаб берилмайди.
Солиқ тўловчи рента даромадига (рента зарарига) тегишли даромад ва харажатларини ҳисобини юритиши ва улар бўйича солиқ ҳисоботини, шунингдек ҳар йили даромад ва харажатларни аудит терширувидан ўтказиб, қонунчиликда белгиланган муддатда мажбурий аудит текширувидан ўтказиши шарт.
Кодекснинг 4545 -моддаси “Солиқ ставкалари” бўйича минимал солиқ ставкаси, солиқ солинадиган базанинг 25 фоизи миқдорида белгиланган.
Шу билан бирга, танлов савдоларига ер қаъри участкаларида геологик қидирувни амалга ошириш учун фойдаланиш ёки аҳамиятли тижорат салоҳиятига эга бўлган, аввал қидирув ўтказилган ер қаъри участкаларининг алоҳида объектлари бўйича металлар ёхуд углеводород хомашёсини қазиб олиш ҳуқуқи қўйилганда, танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари, солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилди.
Кодекснинг 4546-моддаси “Солиқ ва ҳисобот даври” бўйича календарь йил фойдали қазилмаларни қазиб олишда махсус рента солиғининг солиқ даври, йил чораги ҳисобот даври ҳисобланади.
Кодекснинг 4547-моддаси “Солиқни ҳисоблаб чиқариш, солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва солиқни тўлаш тартиби”га мувофиқ, солиқ тўловчилар солиқни мустақил равишда аниқланган солиқ базаси ва тегишли солиқ ставкаси асосида ҳисоблаб чиқарилари, бунда чет эл валютасида ифодаланган солиқ базаси Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг солиқ ҳисоботини тақдим этиш санасидаги курси бўйича миллий валютада қайта ҳисоблашлари мумкин.
Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи томонидан ҳар бир ҳисобот ва солиқ даври тугаганидан кейин солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги солиқ органига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:

Download 138.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling