Республика ҳудудлари
|
1 гектар учун базавий солиқ ставкаси
(млн сўмда)
|
Тошкент шаҳри
1 зона
2 зона
3 зона
4 зона
5 зона
|
220
175
135
90
45
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
28
|
Андижон вилояти
|
35
|
Бухоро вилояти
|
29
|
Жиззах вилояти
|
29
|
Қашқадарё вилояти
|
29
|
Навоий вилояти
|
29
|
Наманган вилояти
|
35
|
Самарқанд вилояти
|
35
|
Сурхондарё вилояти
|
25
|
Сирдарё вилояти
|
22
|
Тошкент вилояти
|
30
|
Фарғона вилояти
|
29
|
Хоразм вилояти
|
29
|
Ягона иштирокчилари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари бўлган ва ходимлар умумий сонининг камида 50 фоизни ногиронлиги бўлган шахслар ташкил этадиган ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш умумий фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган юридик шахслар эгаллаган ерлар учун ер солиғи 0,25 камайтирувчи коэффициент қўлланилиши белгиланди.
Пасайтирилган солиқ ставкасини базавий солиқ ставкасига босқичма-босқич етказиш мақсадида, Кодекснинг 429- моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, юридик шахсларнинг алоҳида объектлар билан банд бўлган ер участкалари учун солиқ ставкаларига нисбатан қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициент 0,25 дан 0,3 гача оширилди. Линияли объектларга нисбатан республиканинг ҳар бир тумани ва шаҳри бўйича ўртача белгиланган солиқ ставкасига 0,3 коэффициенти қўлланилиши, ҳар бир туман ва шаҳар бўйича ўртача солиқ ставкаси қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ер участкаси жойлашган жойдаги солиқ органи томонидан халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашлари белгилаган солиқ ставкалари асосида аниқланиши ҳамда улар ҳар йили 5 январга қадар солиқ тўловчиларга етказилиши белгиланди.
Шунингдек, конлар ва карьерлар банд этган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициентни, лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун эса - 0,05 коэффициентни;
лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туманлар ва шаҳарлар халқ депутатлари Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициент (бундан тугалланмаган қурилиш объектлари мустасно) қўлланилиши белгиланди.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ, юридик шахслардан олинадиган ер солиғига нисбатан оширилган солиқ ставкаларини белгилаш йўли билан таъсир чоралари қўлланилиши мумкин бўлган объектларни солиққа тортиш тартиби сақлаб қолинди.
Do'stlaringiz bilan baham: |