Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг моҳияти қандай хужжатларда ўз ифодасини топган деб ўйлайсиз?


Ривожлантирувчи таълим принсипи ўқитиш жараёнида қандай қоидаларга риоя қилишни талаб этади?


Download 295.41 Kb.
bet14/54
Sana19.06.2023
Hajmi295.41 Kb.
#1612660
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54
Bog'liq
Javoblar Krill

Ривожлантирувчи таълим принсипи ўқитиш жараёнида қандай қоидаларга риоя қилишни талаб этади?
Ўқитишнинг таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи вазифаларининг уйғунлиги.
Таълим берувчи таълим олувчиларнинг билиш фаолиятини ташкил қилиш мақсадида ўқув ишларини олиб борар экан, аввало, таълим жараёни орқали уч вазифани, яъни билим бериш орқали уч мақсадни ҳал қилиши лозимлигини унутмаслиги керак.
Бу мақсадлар таълим берувчи ва таълим олувчилар фаолиятини бирлаштиради.
1. Таълимий мақсад - ўқув материалларининг мазмунини билиш, яъни ушбу фанга тегишли илмий билимларни ўзлаштириш ва амалийўлга татбиқ қила олишдир.
2. Тарбиявий мақсад - фан асосларини ўзлаштириш орқали унинг мазмунида йўлган ғоялар, дунёқарашлар таъсирида ўзининг шахсий сифатларини, иймон - эътиқодларини шакллантиришдир.
3. Ривожлантирувчи мақсад - таълим жараёни таъсирида шахснинг ақлий камолотини, билиш қобилиятини, ўқишга, меҳнатга бўлган муносабатини ривожлантиришдан иборат.
Бу мақсадларни амалга ошириш натижасида таълим олувчида мустақил ишлаш истеъдоди пайдо бўлади, уни ўйлашга ўргатади, таълим жараёнида тафаккур ҳукмронлик қилади. Ушбу жараённинг самарали амалга оширилишида таълимдаги замонавийлик, таълимда интеллектуал соҳани ривожлантириш, таълимда инноватсион соҳани ривожлантириш, таълимда эмотсионал соҳани ривожлантириш ва шу кабилар муҳим аҳамият касб этади.
Қуйида улар тўғрисида қисқача маълумотларни келтирамиз.
Таълимда замонавийлик - таълим амалиётига илмий асосланган ва тажрибада синалган дидактикага оид янгиликлар, фаол методлар ва шакллар, тартиб - қоидаларни жорий этишнинг мажбурийлиги миллий дастур ғоясидир. Таълимнинг тараққиёт даражаси унинг мазмунига киритилайўлган фан - техника янгиликлари билан тавсифланади.
Таълимда интеллектуал соҳани ривожлантириш - таълим олувчининг фикрлашини (билишини, ижодини) хотирасини, диққатини, ақл сифатларини (теранлик, эгилувчанлик, тежамкорлик, мустақиллик), фикрлаш кўникмаларини (ажратиш, қўшиш, таҳлил ва ҳ.к.), билиш (таълим олувчиларни қарама - қаршилик ва муаммоларни кўриш, саволлар қўйиш, фаразларни илгари суриш ва ҳ.к.), ўрганишни билишини ривожлантириш, предметга оид билим, ўқув ва кўникмаларни шакллантириш жараёни.

Download 295.41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling