Ўзбекистон республикасининг


-модда. Даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

222-модда. Даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш
қоидаларини бузиш 
Якка тартибдаги тадбиркор томонидан даромадлар ва (ёки) 
харажатларни ҳисобга олиш (даромадлар ва харажатлар ҳисобини юритиш 
китоби) қоидаларини бузиш –
беш юз минг сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 
223-модда. Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) 
Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) – 
яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 
йигирма фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасидан ушбу 
Кодексга мувофиқ солиқларни ҳисоблаш амалга оширилади. 
Ушбу 
модданинг 
мақсадида 
солиқ 
базасини 
яшириш
(камайтириб кўрсатиш) деб қуйидагилар эътироф этилади:
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган тушум 
суммасини ҳисобга олиш регистрларида акс эттирмаслик; 
юкларни товар-кузатув ҳужжатларини расмийлаштирмасдан ёхуд 
сохта ҳужжатлар бўйича ташиш; 
ҳисобда реализация қилинмаган деб кўрсатилган товарларнинг 
омборда ёки реализация қилиш жойида мавжуд эмаслиги; 
расмийлаштирилмаган (кирим қилинмаган) товарларни сақлаш, 
улардан фойдаланиш ва реализация қилиш; 
товарлар (хизматлар) реализация қилинганлигидан далолат берувчи 
ҳужжатларни алмаштириш, сохталаштириш ёки йўқ қилиш; 


235 
қалбаки бирламчи бухгалтерия ҳужжатларидан фойдаланиш; 
назорат-касса техникасининг фискал хотираси хизмати дастурига 
ноқонуний равишда ўзгартириш киритиш; 
фойдаланилмаган моддий харажатларни фойдаланилган деб, ишлаб 
чиқариш ҳисоботига қўшиш; 
товарларни сотишдан (хизмат кўрсатишдан) олинган тушумни 
ҳисобот давридан кейинги даврга ўтказиш (сотиш ҳажмини ва даромадни 
(фойдани) қасддан камайтириш); 
моддий, ёқилғи-энергетика ресурслари харажатларини (лимитларни) 
ва амортизация (эскириш) нормасини сунъий равишда ошириш
ёки нормативларни нотўғри қўллаш; 
иш берувчи билан меҳнат муносабатларида бўлган ходимларнинг 
ҳақиқий иш ҳақи суммаси солиқ ҳисоботида акс эттирилмаганлиги
меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларнинг солиқ 
ҳисоботида акс эттирилмаганлиги; 
реализация қилинган товарлар қийматини ҳисоб ҳужжатларида 
ҳақиқатда реализация қилинган қийматидан пасайтирилган нархлар бўйича 
акс эттириш. 
Ушбу модда учинчи қисмининг ўн учинчи ва ўн тўртинчи 
хатбошиларида 
кўрсатилган 
солиққа 
оид 
ҳуқуқбузарликлар
бўйича яширилган солиқ базаси суммаси охирги ўн икки ой учун 
аниқланади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling