Ўзбекистон республикасининг


фойда улуши солиқ базасига киритилмаганлиги


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

фойда улуши солиқ базасига киритилмаганлиги
натижасида солиқни тўламаслик ёки тўлиқ
тўламаслик 
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг юридик ёки жисмоний 
шахс бўлган назорат қилувчи шахслари томонидан мазкур компания 
фойдасининг улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқ 
суммаларини тўламаганлик ёки тўлиқ тўламаганлик, –
назорат қилинадиган чет эл компаниясининг солиқ базасига 
киритилиши лозим бўлган фойдасига нисбатан тегишинча фойда солиғи 
бўйича ёки жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 
тўланмаган солиқ суммасининг йигирма фоизи миқдорида, лекин ўн 
миллион сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
 
29-боб. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик
учун банкларнинг жавобгарлиги 
 
228-модда. Солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пенялар
ва жарималарни ўтказиш тўғрисидаги
топшириқномаларни бажариш муддатларини бузиш 
Банк томонидан солиқ (йиғим), бўнак тўлови, пеня ва жарима 
суммасини ўтказиш тўғрисидаги солиқ тўловчининг топшириқномасини, 
солиқ 
органининг 
инкассо 
топшириқномасини 
бажармаслик 
(бажарилишини кечиктириш) – 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки қайта молиялаштириш 
ставкасининг бир юз элликдан бир қисми миқдорида, лекин кечиктирилган 
ҳар бир календарь кун учун ўтказилмаган сумма бир фоизининг бешдан бир 
қисмидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 
 
229-модда. Банклар томонидан банк ҳисобварақлари
ва операциялар бўйича маълумотномаларни


237 
(кўчирмаларни) солиқ органига тақдим этмаслик 
Ушбу Кодекснинг 134-моддасида назарда тутилган маълумотномани 
(кўчирмаларни) банк томонидан солиқ органига тақдим этмаслик
шунингдек маълумотномаларни (кўчирмаларни) белгиланган муддатни 
бузган ҳолда ёки нотўғри маълумотлар бўлган маълумотномаларни 
(кўчирмаларни) тақдим этиш, – 
икки миллион сўм миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling