320
Банклар ва банк операцияларини амалга
оширишга доир лицензия
асосида банк операцияларининг айрим турларини амалга оширувчи юридик
шахслар, шунингдек суғурта ташкилотлари қонун ҳужжатлари талабларига
мувофиқ захира фондларини ташкил этади.
Ушбу модданинг биринчи қисмида
назарда тутилган захира
фондларига ажратмалар қонун ҳужжатларида
назарда тутилган тартибда
ва нормалар доирасида харажатлар жумласига киритилади.
Ушбу модда биринчи ва иккинчи қисмларининг қоидалари соф фойда
ҳисобидан шакллантириладиган захира
фондларини ташкил этиш
ҳолларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳақиқий харажатлар, уларга нисбатан захира фонди шакллантирилган
бўлса, ташкил этилган захира фонди суммаси ҳисобидан ҳисобдан
чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: