Ўзбекистон республикасининг


-модда. Солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни


Download 5.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/314
Sana02.06.2024
Hajmi5.06 Mb.
#1836638
TuriКодекс
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   314
Bog'liq
Soliq kodeksi 2023

98-модда. Солиқни тўлаш муддатини ўзгартиришни
истисно этадиган ҳолатлар 
Агар манфаатдор шахсга нисбатан қуйидаги шартлардан ҳеч 
бўлмаганда биттаси бажарилаётган бўлса, солиқни тўлаш муддати 
ўзгартирилиши мумкин эмас: 
1) агар ушбу модданинг иккинчи қисмида бошқача қоида назарда 
тутилмаган бўлса, солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши 
билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноий иш қўзғатилган бўлса; 


97 
2) ушбу шахс бундай ўзгартиришдан солиқ солиниши лозим бўлган
ўз пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини яшириш учун 
фойдаланишини ёки ушбу шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон 
Республикасидан ташқарига чиқиб кетишини тахмин қилиш учун етарлича 
асослар мавжуд бўлса; 
3) ушбу шахс солиқни тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида ариза 
берган кундан олдинги уч йил мобайнида ушбу Кодекснинг 99-моддасида 
кўрсатилган орган томонидан солиқ тўлаш муддатини тегишли ўзгартириш 
шартлари бузилганлиги муносабати билан илгари берилган кечиктириш ёки 
бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятининг амал қилишини тугатиш тўғрисида 
қарор чиқарилган бўлса; 
4) банкротлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шартлар ушбу Кодекс 
99-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳолларга нисбатан 
татбиқ этилмайди. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд 
бўлган тақдирда, солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш тўғрисида қарор 
қабул қилиниши мумкин эмас, қабул қилинган қарор эса бекор қилиниши 
лозим. 
Қабул қилинган қарор бекор қилингани тўғрисида манфаатдор шахс 
ва ушбу шахс ҳисобда турган жойдаги солиқ органи уч кунлик муддатда 
ёзма шаклда хабардор қилинади. Манфаатдор шахс бундай қарор устидан 
ушбу Кодексда белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли. 
Солиқ тўловчиларнинг консолидациялашган гуруҳи бўйича фойда 
солиғига нисбатан солиқ тўлаш муддатини ўзгартириш амалга 
оширилмайди. 

Download 5.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   314




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling