Ўзбекистон республикасиолий ваўрта махсус таьлим вазирлиги тошкент кимё–технология институти «менежментвакасбтаълими» факултети


ЎЗШАРОБ АКСОНЕРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ УМУМИЙ ҲИСОБОТИ


Download 489.42 Kb.
bet4/8
Sana07.05.2023
Hajmi489.42 Kb.
#1440779
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1. курс иши Мухаммадамин 39-19гр

ЎЗШАРОБ АКСОНЕРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ УМУМИЙ ҲИСОБОТИ

2017 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг "Мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисида"ги шу йил 14 январда ўтказилган мажлиси ҳамда “Ўзвиносаноат-холдинг” компанияси корхоналарининг 2016 йил якунлари ва белгиланган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2017 йилда амалга ошириладиган чора-тадбирлар ҳақида кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.


Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирининг ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари Комплекси раҳбари - З.Мирзаев ҳамда холдинг компанияси бошқаруви аъзолари, бошқармалар (бўлим) бошлиқлари, корхоналар, агрофирмалар ва «шаробсавдо» базалари раҳбарлари иштирок этишди.
Йиғилиш “Тошкент вино комбинати”АЖнинг Бектемир филиали мажлислар залида бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.Мирзаев сўзга чиқди ҳамда 2017 йилда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида маъруза қилиб, мутасадди идора ва ташкилот раҳбарларига тегишли топшириқ ва кўрсатмаларни бериб ўтди.
Компания корхоналари томонидан 2016 йилнинг январь-декабрь ойларида 1 трлн. 394 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 1 трлн. 78,9 млрд. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда, 105,9 ва 107,7 фоизни ташкил этди.
Шу даврда 20 млн. 622 минг литр узум виноси ёки ўсиш 101,4 фоизга, 62 млн. 742 минг литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки ўсиш 104,1 фоизга, 755 минг литр конъяк ёки ўсиш 111,2 фоизга ва 69 млн. 338 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 104,7 фоизни ташкил этди.
2016 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида холдинг компанияси корхоналари томонидан янги турдаги - 153 та алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, истеъмол бозорига кенг ассортиментда маҳсулотлар етказиб берилмоқда.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи холдинг компанияси бўйича: ароқ ишлаб чиқариш – 81,3 фоиз, вино ишлаб чиқариш – 63,5 фоиз, коньяк ишлаб чиқариш 100,0 фоиз ва спирт ишлаб чиқариш – 85,9 фоизни ташкил этди.
2016 йил якуни билан экспортга жами 48,6 млн. АҚШ долларлик, жумладан Қарор билан тасдиқлаб берилган прогнозга асосан 19 млн. 558 минг АҚШ доллари миқдорида маҳсулот жўнатилди ёки белгиланган прогноз кўрсаткичи 101,7 фоизга бажарилди.
Жумладан, 3 млн 928 минг АҚШ долларлик виноматериал, 4 млн 219 минг АҚШдолларлик коньяк спирти, 725,2 минг АҚШ долларлик тайёр вино маҳсулоти, 367 минг АҚШ долларлик ароқ ва ликёр-ароқлар, 1 млн 912 минг АҚШ долларлик узум концентратлари, 5 млн. 618 минг АҚШ долларлик шиша идишлар, 2 млн. 786 минг АҚШ долларлик бошқа маҳсулотлари ҳамда 29 млн. 56 минг АҚШ долларлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортга жўнатилди.
Холдинг компаниясининг 2016 йилги бизнес режасига асосан, йил давомида 65,0 млрд. сумлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилиши кўзда тутилган, шу жуммладан, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Инвестиция дастури доирасида 13,37млн. АҚШ долларилик инвестиция маблағларини ўзлаштириш белгиланган.
2016 йилнинг якунида тармоқ бўйича ўзлаштирилган капитал қўйилмалар миқдори 67,0млрд. сумдан ошди ва режалаштирилган кўрсаткич 104 %га бажарилди.
Йил давомида тармоқ корхоналари томонидан 21 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди ва фойдаланишга топширилди.
Натижада 14,38 млн.АҚШ долларлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди ва 780 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Инвестиция дастури параметрларини бажариш йўлида, холдинг компанияси корхоналари томонидан жорий йилда 14 та инвестиция лойиҳаси фойдаланишга топширилди ва 13,37 млн. АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 4 февралдаги ПҚ-2120 сонли Қарори ва Махсус идоралараро комиссиясининг йигилишининг 1 сон баёниижросини таъминлаш мақсадида, Холдинг компанияси таркибидаги “Асл Ойна” АЖ корхонаси томонидан 36,5 млрд. сўмлик 91 млн. дона шиша идишлар ишлаб чиқарилди ёки прогноз кўрсаткичи 102%га бажарилиши таъминланди.
Жорий йил якуни буйича экспортга 4 млн. 789 минг АҚШ доллари миқдорида шиша идишлар жўнатилди.
Шаробсавдо базалари томонидан 2016 йил давомида 2 трлн. 341,7 млрд сўмлик маҳсулотлар сотилди ва белгиланган топшириқ 104,3 фоизга бажарилди.
Компания тизимидаги корхоналар томонидан ҳисобот даврида бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловлар 1 трлн. 233 млрд. 530 млн. сўмни ташкил қилди, шу жумладан 691,2 млрд. сўмлик акциз солиғи тўланди ва прогнозга нисбатан 103 фоизни ташкил этди.
2016 йилнинг январь-декабрь ойлари давомида ишлаб чиқариш харажатлари ва маҳсулот таннархини камайтириш хисобига холдинг компанияси корхоналари томонидан жами 19 млрд. 346,7 млн. сўмлик маблағ (11%) иқтисод қилишга эришилди.
Республикадаги фермер хўжаликлари ток қатор ораларидан самарали фойдаланиш мақсадида 65,1 минг гектар ток қатор ораларида сабзавот, полиз, картошка ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларни экилиши режалаштирилиб, амалда жами 65,2 минг гектар қишлоқ хўжалик экинлари экилган.
Шундан экин турлари бўйича, сабзавот 18,2 минг гектар (карам 2,6 минг гектар, сабзи 3,6 минг гектар, пиёз 6,1 минг гектар, ош лавлаги 0,9 минг гектар, помидор 1,2 минг гектар ва бошқа сабзавот экинлари 3,8 минг гектар), полиз 5,7 минг гектар, картошка 4,5 минг гектар ва бошқа қишлоқ хўжалик экинлари 36,7 минг гектарни ташкил этади.
Бундан ташқари агрофирмалар томонидан ғалладан бўшаган майдонларга жами 707 гектар шундан 700 гектар мош ва 7 гектарга картошка экинлари экилиб, йил якуни билан 1,2 минг тонна хосил йиғиб олинди.
Холдинг компанияси корхоналари томониданжорий йилда
1111 гектар
ток қатор ораларида сабзавот, полиз, картошка ва бошқа экинлар экилди. Ушбу майдонлардан жами 9100 тонна, шундан 4800 тонна сабзавот, 2323 тонна полиз, 1676 тонна картошка ва 301 тонна бошқа экинлари ўз вақтида нес-нобуд қилинмасдан ҳосил йиғиб олинди.
Оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, аҳолининг ҳаёт даражаси ва сифатини янада яхшилаш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2487-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан компания бўйича 2016 йилда жами 8,8 млрд. сўмлик маблағлар йўналтирилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масалалар бўйича йўл қўйилган камчиликлар, мавжуд муаммолар танқидий мухокама қилиниб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича
Жорий йилда 1 трлн. 692,9 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари, 1 трлн. 236,6 млрд. сўмлик халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан мос равишда 104,9 ва 101,9фоизни ташкил этди.
Ҳисобот даврида 20 млн. 731,7 минг литр узум виноси ёки ўсиш 100,6 фоизга, 63 млн. 637,6 минг литр ароқ ва ликёр-ароқ маҳсулотлари ёки ўсиш 101,4 фоизга, 790 минг литр коньяк ёки ўсиш 104,6 фоизга ва 70 млн. 996 минг литр спирт ишлаб чиқарилди ёки ўсиш суръати 103,9 фоизни ташкил этди.
Корхоналар томонидан янги турдаги - 160 та (ёки ўтган йилга нисбатан 104,5%) алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилиб, истеъмол бозорига кенг ассортиментда маҳсулотлар етказиб берилди.
Ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш кўрсаткичи: ароқ ишлаб чиқариш – 79,9 фоизни, вино ишлаб чиқариш – 64,5 фоизни, коньяк ишлаб чиқариш 100,0 фоизни ва спирт ишлаб чиқариш – 76,4 фоизни ташкил этди.
Улгуржи савдо бўйича
Халқ истеъмоли маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришда соҳада олиб борилган маркетинг ишлари ҳамда ишлаб чиқариш корхоналари ва Шаробсавдо базалари ўртасида яратилган тизим ўз натижасини бермоқда.
Шаробсавдо базалари томонидан 2017 йилда 2 трлн. 826 млрд. сўмлик маҳсулотлар сотилиши ва белгиланган прогноз кўрсаткичи 100,0 фоизга таъминланди.
Маҳсулот экспорти масаласи
2017 йилда Ҳукумат қарори ва қўшимча топшириқга асосан белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида компания таркибидаги корхоналар ва агрофирмалар томонидан жами 40 млн. 637 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспортини амалга оширдилар ёки белгиланган прогноз 1,7 мартага бажарилди.
Молиявий натижалар бўйича
Компания тизимидаги корхоналар томонидан 2017 йилда бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга тўловлар 1 трлн. 337 млрд. сўмни ташкил қилди, шу жумладан 831,7 млрд. сўмлик акциз солиғи тўловлари амалга оширилиб, топшириққа нисбатан мос равишда 102,8% ва 102,0% бажарилди.

Download 489.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling