Ўзбекистон ресрубликаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти


Ёқилғи ва сурковчи материалларга ишлатиладиган присадкаларнинг асосий турлари


Download 1.39 Mb.
bet15/70
Sana23.04.2023
Hajmi1.39 Mb.
#1392877
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   70
Bog'liq
Neft gaz sanoatida qo`llaniladigan qo`ndirmlar UMK 2022-2023

Ёқилғи ва сурковчи материалларга ишлатиладиган присадкаларнинг асосий турлари.
17- жадвал.

Присадкаларнинг турлари

Вазифаси

Таъсир қилиш механизми

Оксидлаш ингибиторлхари

Кимёвий баркарорликни ошириш

Кимёвий,физик кимёвий, радикал занжирли

Сурковчи хусусиятларини яхшиловчи:
1) антифриксион (мойлар учун)

2) эскиришга қарши (ёқилғи ва мойлар учун)


3) тирналишга қарши (мойлар учун)

Ишқаланиш коеффитсийентини камайтириш.

Эскиришни камайтириш.


Тирналиш, илдириб олиш, питтингни олдини олиш.



Коллоид-кимёвий- ишқаланиш сиртида адсорбцион қатламни вужудга келтириш.


Коллоид-кимёвий, кимёвий-ишқаланиш сиртида адсорбтсион ва хемособтсион қатламни вужудга келтириш.


Кимёвий-металларда кимёвий модернификатсияланган юза қатламларини вужудга келтириш.

Антикоррозион (коррозияланиш ингибиторлари)

Металларни кимёвий ва электркимёвий коррозияланишдан химоялаш.

Коллоид-кимёвий, физик-кимёвий, сиртдан намликни сикиб чикариш, адсорбция, хемособтсия, химоя қатламини ҳосил қилиш.

ковушкокли (уюлаштирадиган)

Мойларнинг қовушқоқлик индексини ошириш.

Физикавий, коллоид-кимёвий- юқори ҳароратларда қовушқоқликнинг ошириши, паст ҳароратларда-камайиши.

Депрессорли

Ёқилғи ва мойларнинг паст ҳароратли хоссалини яхшилаш.

Коллоид-кимёвий- кристаллар сиртида углеводородларнинг адсорбцияланиш, уларнинг ўсиши ва чатишиб кетишига тўскинлик қилиш.

Ювувчи-дисперсияловчи

Мойли системаларнинг деталлар сиртидан уйиндиларни йўкқотиш.

Коллоид-кимёвий- куйинди заррачаларда адсорбцияланиш, еритмага ўтказиш, уларнинг майда стабилланиши.

Деемулгаторлар

Сув-ёқилғи (сув-мойли) емулсиялларини парчалаш

Коллоид-кимёвий- томчилар сиртидан химоя қатламларини йўкқотиш.

Кўпикланишга қарши

Мойларда кўпикни парчалаш

Коллоид-кимёвий- газ пуфакчалари сиртидан имоя қатламларини йўкқотиш

Сувни кристалланишига қарши

Ёқилғиларда муз кристалларининг ҳосил бўлишини олдини олиш.

Физик-кимёвий- паст ҳароратда ёқилғида намликнинг ерувчанлигини ошириш.

Антиэлектростатик

Ёқилғиларни хайдаб ўтказганда электр токи статик зарядининг тўпланишини олдини олиш.

Физикавий- ёқилғиларнинг электр ўтказувчанлигини ошириш.

Полифункционалли присадкаларнинг композитсияси шундай танланиши керакки биргаликдаги ассотсиат ва митселла ҳосил қилиш айрим присадкалар таъсирини ўзаро сусайтириши (антитагонизяси) содир бўлмаслиги керак. Композитсия таркибини тўри танлаш присадкаларнинг таъсири (синергазли) ни кучайтириш имконини беради.


Табиий СФМ (смола, асфалетин, оксидланиш маҳсулотлари) присадкалар билан биргаликда самарадорлиги паст бўлган митселлаларни ҳосил қилиш мумкин. Шунинг учун одатда килги ва мойларнинг присадкаларнинг кабул килувчанлиг ва уларнинг самарадорлиги тозаланган масалан, гидрогенизатсияланган маҳсулотларда ошади.
Присадкалар ва ёқилғи хамда мойлардаги бирикмаларнинг молекулалараро ўзаро таъсирлашиши куйдаги боларнинг ҳосил бўлиш ҳисобига содир бўлади.
1) Кимёвий (ковалент, координатсион, ион);
2) Ван-дер-Ваалс (ориентатсион, индуктсион, диспертсион);
3) Ички ва молекулалараро водородли;
4) Электрон- донор-актсепторли (зарядли ташкиш билан);
5) Ионли;
Молекулалараро ўзаро таъсирлашишнинг энергияси 4 (Ван-дер-Ваалс) 8-60 (водородли) дан 350-600 (кимёвий боғланиш) кж/мол гача водородли боғланишлар сув, сирт, карбонат кислоталар, амин ва бошқа бирикмаларнинг ассотсатсияланишни келтириб чикаради. Хемосорбтсион жараёнларда таксимланмаган электрон жуфтини сақлаган гетероатмли (С, О, Н, П ва бошқалар) молекулаларнинг иштироки билан электрон-донор актсепторли ўзаро таъсирлашишлар содир бўлади. Карбон кислоталар ва металларнинг алкил-салитсилатлар дастлаб ёқилғи ва мойларда Ван-дер-Ваалс (дисперс) кучлари ҳисобидан ассотсиатяларни ҳосил қилади сўнгра эса водородли ва ионли боларнинг ҳосил бўлиш натижасида баркарорлашади.
Полиизобутилен, полиметакрилат ва бошқа сополимерлар асосидаги қовушоқли присадкалар мойларни куюклаштириб Ван-дер-Ваалс ва водородли болар ҳисобига занжирли асотсатсийа ҳосил қиладилар.
Алкилфенолли, сулфонатли ва баъзи бир бошқа присадкалар мойларда агрэгатсияланиш сони 1000 тагача заррачаси бўлган коллоид системаларини ҳосил қиладилар.
Коррозияланиш ингибиторлари, эскиришга қарши, тирналишга қарши присадкаларнинг металл юзалардаги адсробтсион пачалниш0.01 вмкм дан 1 мм гача калинлигга эга. Уларнинг шаклланишда Ван-дер-Ваалс кучларидан ташқари адгезион-когезион кучлар асосий рол ўйнайди. Хемосорбтсион пардалар анча юпкарок (0.02 мкм гача) ва уларда ковалент, координатсион ва ионли кучлар анча электрон донор актсепторли ўзаро таъсирлашишлар хам устунлик қилади.
Карбюраторли ва айникса дизел Ёқилғисининг иш жараёнида ёниш камерасида юқори ҳароратли қатламлар- куйинди ва локлар хамда сурковчи мойларнинг оксидланиш маҳсулотларини конденсатсиясиланиш ва полимерланишининг паст ҳароратли маҳсулотлари (хам). қатлам ҳосил бўлишини олдини олиш ва йўкқотиш учун ювувчи-дисперсияловчи присадкалар кўлланилади. Ишкорий характерга эга бўлган присадкалар оксидлаш маҳсулотларини нетраллайдилар хамда митселаларга қатлам заррачаларини киритган ҳолда митселали еритмаларни ҳосил қиладилар. Энг самарали бўлиб миселла ҳосил қилишнинг критик концентрацияси (МКК) даги присадкалар (% мас) ташкил килувчилар ҳисобланади; сукцинимидлар учун 0.2-0.20, барий сулфонати учун 0.07-0.70, калтсий сулфонат учун 0.2-1.2, калсий фенолят учун 0.2-2.0, метакрилат асосидаги сополимер учун 0.3-1.0.
Юқори ҳароратларда мицелаларнинг бузилиши содир бўлиши мумкин, масалан 130-1600 C (сукцинимидларники), 180-1900 C (сулфонатларники), 2200 C (алкилсалитсилатники). Металлда энг катта адсорбцияловчи қобилиятга хамда солюбиловчи ва дисперсияловчи хусусиятига сукцинимидлар эга. Ювувчи- дисперсияловчи присадкаларнинг баркарорлаштирувчи таъсирнинг самарадорлиги куйдаги қаторда узгаради: сукцинимидлар>сулфонатлар>алкилсалитсилатлар.хоссаси.

Download 1.39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling